Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 25 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз хайрли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Фақат эмоцияни жиловлаган ҳолда иш тутишингиз керак бўлади. Кун давомида ўзингизга худодан фақат омад сўранг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан учрашиб қолишлари кутилади. Ҳойнаҳой, у сизнинг келгуси тақдирдошингиз бўлак керак. Учрашув жуда қисқа фурсатда романтик тус олиш эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 октябр куни сизни бемаъни сайр ва алдовлар кутади. Жуда ҳушёрлик билан иш кўринг. Тушдан кейин кимдир сизга шубҳали иш таклиф этиши мумкин. Бу ҳам сиздан сергаклик талаб этади. Акс ҳолда чув тушиб қолишингиз турган гап. Молиявий аҳволингизга бугун барча ҳавас қилса арзийди. Кечқурун хонадонингизда оилавий зиёфат ташкил этилиши мумкин. Ниманинг муносабати биланлигини худо билади. Соғлиғингизни ниҳоятда авайланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун сизга ёрқин лаҳзаларни, муваффақиятларни ваъда қилишмайди. Демак, тақдирнинг ҳар қандай зарбасига тайёр туришингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида нафақат ўз ишларингиз билан кифояланасиз, балки яқин инсонларнинг муаммоларини ҳам ҳал қилиб беришингиз кутилади. Шахсий ҳаётда ён беришга алоҳида эътибор қаратинг. Йўқса, жанжал келиб чиқади. Жанжал юзага келган уйдан эса барака қочади. Кечқурун жуфтингиз сизга кутилмаган совға тақдим этиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 октябр куни иш битиришда шошилишингизга тўғри келади. Бусиз кечга қадар кўзланган мақсадга етишга улгурмайсиз. Атрофдагилар, айниқса, ҳамкасблар билан муносабатларда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Молиявий аҳволингизни кутилмаганда, кутмаган танишингиз ё дўстингиз яхшилайди. Яъни, у сизга моддий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзади. Кечки пайт эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қоласиз ва муносабатлар қайта тикланади. Саломатлигингизни асранг, овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун таваккалчиликка йўл қўйманг ва иллюзиянинг ортидан қувманг. Айниқса, оила қурмаганлар ўз орзусидаги муҳаббатига шу йўл билан етишишни кўзлаган бўлишса, катта хатога йўл қўйишади. Бизнес билан шуғулланувчиларнинг ҳамкорлар билан тузадиган шартномалари муваффақиятли кечади. Кечқурун сизни қайсидир оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 октябр куни хушомадлар ва уларнинг ортига беркинган ёлғонлар домида қолишингиз кутилади. Буни ўзингиз хоҳлагансиз, шунинг учун шикоятга ўрин йўқ. Ишхонада холис ниятингиз ҳақиқатга айланиши учун жамоавий тарзда иш юритинг. Ютқазишни истамасангиз, кечгача киссангиз пулга тўлишини хоҳлаётган бўлсангиз, қалб амрига қулоқ тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини доимо назоратда ушлашлари зарур.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун яқин ўтмишингизга тез-тез назар ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Аммо бу шахсий ҳаётингизга эмас, балки профессионал касбингизга тегишли. Яқин ўтмишда орттирган тажрибангизни ёдга олиш натижасида кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишингиз мумкин. Саломатлик панд беришини хоҳламасангиз, стрессли вазиятлардан қочинг. Кечқурун яқин дўстларингиздан бири билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 октябрда атрофдагилар билан муносабатларда тилингизга, эмоциянгизга эҳтиёт бўлинг. Ҳис-туйғу зўр келиб кимгадир бўлар-бўлмас гапни гапириб қўйишингиз ва шунинг орқасидан айбдор бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Дори-дармонни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилинг, спиртли ичимликдан буткул воз кечинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Кечқурун яқин инсонингизга тегишли янгиликдан бохабар бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун муаммоларингиз етарли. Улар асосан сизни иш жойингизда кутади. Аммо муаммолардан қочиб қутула олмайсиз. Раҳбарлар рухсат беришмайди. Ўзингиз севган инсон куннинг иккинчи ярмида сизга нафрат оловини сочиши кутилади. Асосийси, барча хатоликларда ўзингизни айбламанг. Қарсак икки қўлдан чиқади. Саломатлигингизни кун давомида кузатишдан тийилманг. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, сира ўйлаб ўтирмай, тиббий кўрикдан ўтинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 октябр куни миянгизга шундай ажойиб ғоя қуйилиб келадики, яқин келажакда у мавқеингиз ошишини таъминлайди. Аммо бу ҳақда ҳасадгўйларга зинҳор шипшита кўрманг. Ҳамкасбларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятларингизга тўғри кўз билан қарамайди, шуни унутманг. Нафи тегмайдиган ишлардан юз буринг. Кечқурун сизни яқин танишингиз меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун эрталабданоқ ажойиб кайфиятда уйғонасиз. Лекин ишга ўз вақтида боришни унутманг, раҳбарларнинг кайфияти яхши бўлмаслиги мумкин. Молиявий аҳволингиз 25 октябр куни бошқа муаммоларга нисбатан тезроқ бартараф этилади. Заҳирадаги пулингизни рўзғор учун сарфласангиз фойдадан холи бўлмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз мумкин. Қон босимингизни ўлчатиб олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 октябрда муҳаббат бобидаги азалий орзуларингиз хаёлингизни олиб қочиши кутилади. Бироқ тез ўзингизни қўлга олинг. Хаёл билан қорин тўйдириб бўлмайди. Иш ҳақида ўйлаш лозим. Бугун янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Пул ҳам киссангизда етарли бўлади. Бироқ бу пулларни пала-партиш сарфлаш керак дегани эмас. Кечки пайт фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here