(Фото)Дунёнинг эътиборга лойиқ ресторанлари

0

Дунёнинг эътиборга лойиқ ресторанлари
Дунё кезишни хуш кўрадиганлар учун бетакрор дизайни, нафис таомлари ва ажойиб тарихига эга жаҳоннинг энг гўзал ресторанлари бўйича кичик йўриқнома.

 

FOUR SEASONS МЕҲМОНХОНАСИ РЕСТОРАНИ, НЬЮ-ЙОРК, АҚШFour Seasons меҳмонхонаси қошидаги хушманзара ресторан дизайни афсонавий Филипп Жонсон томонидан амалга оширилган. Маскан 1958 йилда барпо этилган Сигрем Билдинг осмонўпар биносида жойлашган. Асосий ғояси гастрогалерея ташкил қилиш бўлгани сабабли, ресторан деворлари таниқли мусаввирларнинг машҳур асарлари билан безатилган.

 

LA MAISON 1888, INTER CONTINENTAL DANANG SUN PENINSULA RESORT МЕҲМОНХОНАСИ,  ДАНАНГ, ВЬЕТНАМЯнги «люкс» тоифадаги меҳмонхона лойиҳасини Осиёнинг энг таниқли дизайнер ва меъмори Билл Бенсли яратган. Мажмуа қурилиши олти йил давом этган. Муҳташам меҳмонхона Сон Тра яриморолидаги Дананг шаҳрида жойлашган. Ресторан бош шопази Майкл Ру – уч карра мишлен юлдузлари соҳиби.

 

MAIDEN’S TOWER, ИСТАНБУЛ, ТУРКИЯ«Қизлар минораси» – Истанбул тимсолларилан бири. Ҳозирги кунда Maiden’s Tower ресторани, 1110 йилга оид қоровул минораси Босфор бўғозидаги кичик оролда жойлашган. Ресоран деразаларидан шаҳар ва Босфор бўғозининг хушманзараси кўриниб тургани сабабли сайёрамизнинг энг гўзал масканларидан бири деган ном қозонган.

 

FUSION БАР-РЕСТОРАНИ, ФЛОРЕНЦИЯ, ИТАЛИЯ

Агар сизга Флоренцияга саёҳат қилиш бахти кулиб боққан бўлса, албатта бу ресторанга ташриф буюринг. Бар-ресторан урфга кирган Gallery Art Hotel’да жойлашган. Вернисажлар,афтграф-сессиялар, ажойиб ва такрорланмас муҳит – бу масканда замонавий дизайн, мода олами, санъат, мусиқа ва гастрономик нафислик ҳамоҳангликда уйғунлашган.

 

manba: myday

 

ITHAA, МАЛЬДИВ ОРОЛЛАРИ

Ithaa сувости ресторани Мальдивдаги Conrad Maldives Rangali Island Hotel га тегишли иккита шахсий ороллардан бири яқинида, 5 метр чуқурликда жойлашган.  Ресторан 14 кишига мўлжалланган. Бетакрор дизайн муаллифи – М. Жей Мёрфи. Ресторан 2005 йилда очилган бўлиб, машҳурлиги кундан кунга ортиб бормоқда. У ерга ташриф буюриш учун бир неча ой аввалдан жой банд қилиб қўйиш керак бўлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here