Фоторепортаж: Тошкент сити барпо этилаётган Ўқчи Олмазор массиви аҳолисининг ҳаёт тарзи | Hordiq.uz
Бош саҳифа фотофакт Фоторепортаж: Тошкент сити барпо этилаётган Ўқчи Олмазор массиви аҳолисининг ҳаёт тарзи

Фоторепортаж: Тошкент сити барпо этилаётган Ўқчи Олмазор массиви аҳолисининг ҳаёт тарзи

0

Ўқчи Олмазор массиви аҳолиси 1950-йилларда барпо этилган уйларининг бузилишини кутишмоқда. «Газета.уз» бир йилдан сўнг Тошкент Сити қад ростлаши кутилаётган пойтахтнинг энг эски ҳудудига ташриф буюрди.

Октябрь ойининг ўрталарида Тошкент марказида халқаро ишбилармонлар марказининг қурилиш ишлари бошланди. Тошкент сити Алишер Навоий ҳамда Ислом Каримов чорраҳалари, шунингдек Олмазор ва Фурқат кўчалари орасидаги 80 га майдонни ўз ичига олади.

Офислар, меҳмонхоналар, турар жой виллалари жой олиши кутилаётган осмонўпар бинолар сурати акс этган уч метрлик тўсиқ деворлар бўлажак марказнинг салобатидан дарак бериб турибди. Тўсиқ деворлар ортида эса 2000 дан ортиқ оила истиқомат қилувчи Ўқчи Олмазор эски шаҳар мавзеси одатий ҳаёт тарзини давом эттирмоқда.

«Газета.уз» мухбири «Ўқчи» ва «Олмазор» маҳаллаларида бўлиб, у ерда ўн йилдан буён уйларининг бузилишини кутиб яшаётган одамлар ҳаёти билан танишди. Аҳолининг сўзларига кўра, маҳаллани қайта қуриш учун бузиш тўғрисида 1950 йилдаёқ турли гап-сўзлар бўлган, аммо улар ҳанузгача келажакда ўзларини нима кутаётганини аниқ билишмайди.

Мухбир «Ўқчи» маҳалласида учратган илк фуқаро – Абдурасул Жалилов. У августь ойида бир йилу икки ой жазони ўтаб, муддатидан олдин давлат ҳисобига ишлаб бериш шарти билан озодликка чиқарилган.

Илгари Абдурасул ака дурадгор ва сантехник бўлган, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехда фаолият олиб борган. Кам ойлик маош туфайди Янгиобод бозорида эски эҳтиёт қисмларини сотиб олган, қайта ишлаб, тўплам сифатида қайта йиғиб сотган.

1 йилу 11 ой ва 6 кун – айнан шунча вақт давомида Абдурасул Жалилов давлат ҳисобига ишлаб бериши лозим, аммо кун ҳисоби у ишга жойлашганидан сўнг бошланади.

«Мен давлатга ўз маошимдан фоизлар тўлаб боришим зарур. Январда мен вақтидан олдин шартли равишда озодликка чиқишим мумкин эди, шундай бўлганида, мен хозир давлат олдида қарздор бўлиб қолмаган бўлардим. Ўшанда мен бунақа сиқилиб юрмасдим, кўнглим хотиржам бўлиб озодликка чиқардим», – дейди у.

Ҳокимият биноси ёнида бошланган бузилиш ишлари натижасида Абдурасул Жалилов хонадонининг ташқи тарафига ҳам шикаст етган. Эндиликда бу ер хароба ва ахлат уюмига айлаб қолган.

«2015 йилда биринчи қатордаги уйларни бузиш бошланди. Уч қаватли ҳокимият биноси ҳамда компьютер техникаси бибан шуғулланувчи корейс фирмаси жойлашган бинони ҳам бузишди. Ушбу биноларни бузиш давомида бизнинг ҳовлига ҳам шикаст етди. Ўшандан буён шу шароитда яшаяпмиз», – деб таъкидлайди суҳбатдош.

Болалар дарсларини ошхонада ўтириб тайёрлайди

Абдурасул Жалилов ҳокимият билан боғланиб, вазиятни тушунтиришга уриниб кўрди, аммо бу натижа бермади. «Менинг иккита фарзандим бор, акамда эса учта. Бу ерда ўйнаб бўлмаслигини, бу ер хавфли эканини қанча тушунтирмайлик, болалар барибир шу ерда ўйнайдилар. Қизим учинчи синфда ўқийди, ўғлим эса тўртинчида, лекин барибир улар ҳали ёш бола-да».

Уй тўрт хонадан иборат. Уларнинг иккитасида Абдурасул Жалиловнинг акаси ўз оиласи билан, биттасида Абдурасул Жалилов оиласи билан, яна биттасида эса унинг отаси яшайди. «Бир хонадонда жами 10 киши яшаймиз – акам хотини ва учта фарзанди билан,мен хотиним ва икки болам билан ҳамда отам».

Бошқа маҳалла аҳли каби Абдурасул ака ҳам уларнинг ҳовлиси қачон бузилишини билмайди. «Ўзим учун янги уй қурайми ёки йўқми, билмайман. Ҳар йили уйимизнинг шу йил бузилиши ҳақида ваъда беришади, шунинг учун хеч нимага қўл урмаймиз. Баъзида уй ичини таъмирлаб қўямиз, деворларни бўяймиз.Лекин катта пул сарфлаб таъмирлата олмаймиз», – дейди у.

2015 йилда оилага уйларининг бузилиши ҳақида маълум қилишган. Улар Юнусобод туманидан уй кўриб, ўша ерга кўчиб ўтишлари лозим эди, аммо тўсатдан барчаси бекор қилинди. Бузиш ишлари кечиктирилди.

Канализация йўқлиги сабаб аҳоли аҳлат учун ўралар қазиб олган. Жалиловларнинг хонадонида ҳам бундай ўралардан иккитаси бор. «Канализация йўқ. Чиқинди сувларни эса қаергадир ташлаш керак. Кўчага чиқариб ташлай олмаймиз, одамлар норози бўлади. Чиқинди ўралар туфайли ерларимиз ҳам унчалик унумдор эмас», – дейди у.

Абдурасул Жалилов бу уйда 1993 йилдан буён истиқомат қилади. Аввал бу ерда тез ёрдам пункти жойлашган, кейинроқ еврейлар оиласи яшаган, сўнгра қаҳрамонимиз бу уйни 70 минг сўмга сотиб олган.

 

Шайҳонтоҳур туман ободонлаштириш бошқармаси

Фуқаролар қабулхонаси

Маҳалладаги бу 8 сотихлик хонадонда 13 киши истиқомат қилади

 

Деворлари ортида пойтахтнинг гўзал масканлари қад ростлаган эски маҳалла

 

Ичимлик суви шу тарзда олинади

«Олмазор» маҳалласида 321 хонадон бўлиб, унда 1483 киши истиқомат қилади

1970 йилда қурилган эски дўкон

 

 

 

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here