Одамларнинг юзини ерга қаратган реклама: «Пул яхши, аммо…»

0

Тадбиркорлик ривожлангани сари ўзаро рақобат кучайиб бориши тайин гап. Маҳсулотни харидоргир қилишнинг энг зўр усули — реклама.

Тиниб-тинчимаган реклама қилувчилар шундай усулларни ўйлаб топишмоқдаки, тан бермай иложингиз қолмайди. Пойтахтимиз кўчаларининг бирида ана шундай ажойиб рекламага гувоҳ бўлдик, деб ёзмоқда Telegraf.uz.

Сиз кўчада кетаётиб, АҚШ доллари купюралари сочилиб ётганига кўзингиз тушса, нима қилар эдингиз? Аёнки, ҳар қандай инсон унга қўл чўзади. Ерга эгилиб, қўлга олишингиз билан унинг ички қисмида инфекцияларга қарши қўл ювиш учун мўлжалланган маҳсулот расми ва матн туширилган бўлса… “Вой, тушмагур одамлар-ей, нималарни ўйлаб топишайди”, дейишингиз тайин.

Унгача содда одамлар дастлаб текин доллар топдик, деб бир-бирларини егудек бўлишди. Рақибларига олазарак қараган, кўпроқ териб олиш иштиёқи ердан кўз узмаётган йигирмага яқин одамлар ичида ғужғон қайнарди. Нигоҳларини ғулғула босган каттаю кичик ер тирнар эди. Ҳаммаси аён бўлгандан кейин эса хижолат юзларини қизилга бўяди…

Унга шундай сўзлар ёзилган: “Пул яхши — агар бактериясиз бўлса”, “Пул топилади, соғлиқ эса қимматроқ!”. Ана шунақа гаплар…

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here