Сардор Раҳимхон катта ташаббус кўрсатмоқчи. У 29 октябрь куни мухлислари билан қаерга йўл олади? (Видео)

1

Сардор Раҳимхон ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига видео жойлаштирди. Унда хонанда 29 октябрь соат 09:00 да кўнгилли мухлисларини Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройи олдига тўпланишларини ва Тошкент вилоятига, бир кунлик пахта йиғим-теримига йўл олишларини маълум қилган. Албатта, кўнгилли мухлисларга хонанданинг ўзи ва ижодий жамоаси бош-қош бўлади.

Сардор Раҳимхоннинг ушбу ташаббусини мухлислари қаторида  ҳомийлар ҳам қўллаб-қувватлади. Тошкентдаги ресторанлардан бири пахта даласига йўл оладиган кўнгилли теримчиларнинг тушлигини ўз гарданига олди. Qalampir.uz нинг ёзишича, бошқа ҳомийлар совға-саломларни ваъда қиляпти.

Кўнгилли теримчилар пахта даласига автобусларда олиб кетилади. Хуллас бош ташкилотчи – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон пахта теримига бориш истагида бўлган кўнгилли мухлисларига барча шарт-шароитларни яратиб бермоқчи.

Қизиқ, пахтага мажбурий жалб қилиняпти, ётоқ шароити йўқ, овқатлар бемаза деб бонг ураётганлар шунча шароитдан кейин Сардор Раҳимхонга шерик бўлишармикин ё ижтимоий тармоқлар орқали суратларни томоша қилиш билан чекланадиларми?

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here