Тонал крем суртиш қоидаси

0
  • Тонал кремдан фойдаланишдан аввал юзга ва кўз атрофига махсус намлантирувчи кремлардан суртишни унутманг.
  • Бармоқ учига тонал кремдан суртинг. Кўз қовоқларининг пасти,бурун атрофи ва даҳан қисмига тегизиб чиқинг. Сўнг худди ювинаётгандек енгил пайпаслаб, кремни терингиз бўйлаб тарқатинг.
  • Тонал крем ёрдамида бурун устини пардозлаймиз. Сўнг енгил пайпаслаб, ёноқ ва даҳан қисмига такроран ишлов берамиз.
  • Бўйин ва юзнинг жағ қисми асосий пардоздан ажралиб қолмаслиги зарур. Бунда тонал крем юқоридан пастга қараб суртилади.
  • Пешона қисмини пардоз қилишда тонал кремни ўртадан бошлаб, икки ён тарафга йўналтиринг. Якунида катта пардоз чўткаси билан пардоз асоси устидан енгил ишлов берасиз.

Darakchi .uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here