Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 26 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун уйқудан уйғонгач, мабодо ёмон туш кўрган бўлсангиз, дарҳол ёддан чиқаринг. Шунда тушларингиз ишингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Лекин танишлар, дўстлар, яқинлар кўмагидан умид қилманг. Барча муаммоларингизни ўзингиз бартараф этишингиз лозим. Кечқурун оилангизда шундай ажойиб муҳит зоҳир бўладики, ҳам дам оласиз, ҳам кайфиятингиз кўтарилади. Саломатликни асранг. Овқатланиш меъёрларини, режимини бузманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 октябрда атрофингизни яқин дўстлар, ўзингизга ёққан инсонлар қуршаб олишса, кунингиз ажойиб тарзда кечиши кутилмоқда. Кимки янги иш қидираётган бўлса, борган еридаги суҳбат муваффақиятли кечиб, кўзлаган ишига жойлашади. Реклама билан шуғулланадиганлар учун ҳам кун омадли келади. Сиз сотилиши зарур бўлган маҳсулотларни аъло даражада сота оласиз, янги ҳамкорлар ҳам топасиз. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

26 октябр куни иш жойингизда раҳбарингизга ҳақиқатан профессионал ходим эканингизни яна бир карра исботлашингизга тўғри келади. Агар шу ишни қойиллата олсангиз, лавозимингиз ошди деяверинг. Молиявий муаммоларингиз бугун автомат тарзда ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, сафар омадли кечади. Кечқурун оилангиздагилар билан орангизда жанжал чиқмаслиги учун рўзғор кемтикларини ҳам тўлдириб қўйишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабданоқ ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларда сергак бўлинг, танимаганлар билан баҳсга киришишдан сақланинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кундузи оила қурмаганлар суюкли инсони билан романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин. Шу баҳонада ўртадаги туйғуларни яна бир бор имтиҳондан ўтказишингиз учун имконият туғилади. Кечқурун кимдир қўлингизга пул тутқазиши кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

26 октябрда атрофдагилар билан муносабатларингиз ҳадеганда келиша қолмаслиги сабабли ўртада жанжал, тортишувлар юзага келиши мумкин. Тушдан кейин ҳам хусусий мулк, ҳам молиявий масалада тер тўкмасангиз, ниятга етишингиз бироз қийинлашиб қолиши мумкин. Шахсий автомашинангиз бўлса, йўлларда ҳушёрликни оширган ҳолда ҳаракатланинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунги кунни ҳали узоқ йиллар эслаб юрасиз. Ёрқин лаҳзалар, бахтли онлар шу қадар кўпки, қувончдан тўкилай дейсиз. Оила қурмаган қиз-жувонлардан кимдир тушдан кейин кимнидир кўради-ю, юраги жиз этади. Бу муҳаббат экани тайин. Бизнес билан шуғулланувчиларнинг ҳам ошиғи олчи. Даромад, ҳамкорликлар, бир-бирига бўлган ишонч ва садоқат. Буларнинг барчаси паризод буржида туғилганлар учун махсус танланган. Кечқурун ёлғиз қолинг ва мириқиб дам олинг. Бу эртанги кун учун қувват йиғишингизда ёрдам беради.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

26 октябр куни майда-чуйда ишларни бажаришдан бошингиз чиқмаслиги мумкин. Бу кечга қадар ҳолдан тойдириши ҳам ҳақиқат. Аммо молиявий масалада омадингиз келади. Бирор хасталикка қарши муолажа бошлаганлар ҳам бу амални муваффақиятли якунлашади. Бироқ дори истеъмолида хатога йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, енгил ҳазм бўлувчи овқатлар билан чекланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Вазиятга оқилона ёндашинг, арзимаган кўнгилсизликка дуч келсангиз, ваҳима қилмасдан, муаммони босиқлик билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Дунёда кўнгилсизликка учраган бир сиз эмаслигингизни эсга олинг. Ижодкорлик, мусиқага истеъдоди борлар бемалол таниш-билишларга бу сирларни ошкор этаверсалар бўлади. Тадбиркорлар кечки пайт йирик фирмалардан бири билан фойдали шартнома имзолаши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

26 октябр куни ташқи кўринишингиздан тортиб қалбингизгача ҳар қандай одамни ҳайратга солмасдан қолмайди. Бунга аъло кайфият қўшилади-ю, сизга худо беради. Ўз ўрнида молиявий масала ҳам йўл-йўлакай ижобий ҳал бўлади. Аёллар, қизлар учун гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишига безак бериш омадли кечади. Тижоратчи бўлсангиз, бугун катта миқдордаги «мол» учун қўрқмасдан катта пул тикаверинг, даромади албатта яхши бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун куннинг биринчи ярмида қизиқарли ва ёқимли учрашув кутишини башорат қилишган. Бундан ташқари, яқинларингиз ҳақида ёқимли хабар ҳам эшитасиз. Шундай аъло даражадаги кайфият билан иш жойингизда тоғни урсангиз, толқон қилишга етадиган кучга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу раҳбарлар билан муносабатингизни ҳам мустаҳкамлайди. Балки янги лавозим беришар.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

26 октябр куни яқинлар, дўстлар билан бўладиган суҳбатлардан ўзингизни нари ола туринг, жанжал чиқиш эҳтимоли бор. Ундан кўра, моддий аҳволингизни янада яхшилаш ҳақида бош қотиринг. Акс ҳолда янги йил байрами арафасида қарз кўтаришга мажбур бўласиз. Ҳозирдан бу байрам учун заҳира йиғиб боришингиз керак. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичишни унутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз жуда оғир ўтади. Чунки ишларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Лекин уларнинг барчасини ўз вақтида уддалайсиз. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги лойиҳа учун катта пул тикишлари кутилади. Оила қурмаганларнинг баъзиларини бирга ишлайдиган одам дафъатан романтик учрашувга таклиф этиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here