«КЕЛИНГ, БИ-ИР КУЛИШАМИЗ!!!»

0

* * *

Касалхонада амалиёт ўтаётган талаба қиз врачга деди:

— Дўхтир, менга бошқа касални бера олмайсизми?

— Нега?

— Бояги берганингиз ўлиб қолди.

* * *

70 ёшли кампир дугонасига деди:

— Товба, ҳалиям иккитаси мени талашиб бир-бирининг гўштини еб ётибди.

— Йўғ-э, кимлар? Мен танийманми?

— Танийсан.

— Исми нима уларнинг?

— Бириники Паркинсон, иккинчисиники Альцгеймер.

* * *

Врач беморга деди:

— Манави дорини умрингизнинг охиригача тўхтатмай ичасиз.

— Дўхтир, бу дорининг қутисига «Икки ой ичилсин», деб ёзиб қўйилибди-ку!

— Тўппа-тўғри. Менам шу ёзувдан келиб чиқиб айтдим.

* * *

Ресторанда. Хўранда официантдан сўради:

— Тушунмадим, манави котлетларингиздан негадир спирт ҳиди келяпти-я?

Официант беш қадам ортга тисланиб сўради:

— Энди-чи?

* * *

Эркак яқин дўстига деди:

— Агар темир йўл вокзалига бориб менинг ўрнимга қайнонамни кутиб олсанг, эллик доллар бераман.

— Келмаса-чи қайнонанг?

— Унда юз доллар оласан.

* * *

Уйга эрта тонгда кириб келган эрига хотини бақирди:

— Бугун ҳам дўстим Солиникида тунадим деб ёлғон гапирманг! Солиникида мен тунадим, у ерда йўғидингиз!

* * *

Беш яшар болакай онасига деди:

— Ойи, мен улғайсам, кўча супурувчи бўламан!

— Вой, нега?

— Кўча супурувчи бўлсам, кун бўйи кўчада ўйнайман-да!

* * *

Хотин эрига деди:

— Азизим, мен ҳомиладорман шекилли.

— Йўғ-э! Қаёқдан била қолдинг ҳомиладорлигингни?

— Биласизми, ишга боришни ўйласам, кўнглим айнияпти, кун бўйи шўр сувли денгизлар юртига боргим келаверади.

* * *

Тўртта боласи бор эркак ишдан қайтишда бир қути шоколад сотиб олди-да, уйга киргач, болаларидан сўради:

— Ким онасининг гапини икки қилмаса, онасининг гапига қулоқ солса, у билан тортишмаса, мана шу конфетлар ўшаники бўлади. Хўш, айтинглар-чи, конфетлар кимники бўлади?

Болалари баравар жавоб беришди:

— Сизники, дада, сизники!

* * *

Эркак дўстига ҳазил аралаш деди:

— Ишонасанми, бугун тушимда сенинг хотинингни кўрибман!

— Хўш, нима деди тушингда хотиним?

— Ҳеч нарса демади.

— Демак, у менинг хотиниммасакан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here