Қўлларим нафис ва чиройли бўлсин десангиз…

0

Кўплаб қиз ва аёллар озиш жараёнида қорин ва оёқларга кўп эътибор қаратади. Сабаби кўплар тананинг айнан мана шу қисмларида ёғ кўп йиғилади деб ўйлайди. Аммо қўллар ҳақида унутиб қўйишади. Лекин ёғ йиғиш борасида қўллар ҳам ортда қолмайди. Орамизда семиз қўллардан азият чекувчилар талайгина. Шу боис бугунги мақоламизда қўлларни оздириш ҳақида маълумот беришга ҳаракат қарор қилдик. Ўйлаймизки, қуйидаги тавсияларимиз сизларга ас қотади.

Бу ерда жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш тизимига эътибор қаратиш зарур.

Шуинг учун биринчи навбатда жисмоний машқларга тўхталиб ўтсак. Ортиқча вазнга қаши курашда уларнинг ўрни беқиёс. Улар нафақат оздиради, балки ослиб қолган терини ҳам тонусга келтиради.

Машқларни бажаришда доимийлик жуда муҳим. Ҳар куни жисмоний машқ қилишга ўргансангиз тезроқ керакли натижага эришасиз.

Қўллар учун жисмоний машқлар икки турга бўлинади. Гантеллар ёрдамида ёки уларсиз. Уларнинг ҳар иккиси ўзича фойдали. Агар уйингизда гантел бўлмаса сув тўлдирилган бакалашкалардан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Гантелларсиз машқлар
Бунда энг яхши машқ – бу отжимания бўлади. Агар керакли натижага қанча тез эришмоқчи бўлсангиз отжиманиядан воз кечмаслигингиз зарур. Агар олдинлари бу машқни бажариб кўрмаган бўлсангиз стол ва диванлар ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин. Тиззалаб ҳам қилса бўлади. Кейин эса классик отжиманияга ўтишингиз зарур. Кунига 20-30 мартадан бажаришга урининг. Кейин истаганигизча кўпайтириб боришингиз ҳам мумкин. Бундан ташқари, отжимания қорин қисмида ҳам озишга таъсир кўрсатади.

Агар қўлларингизнинг ички тарафида муаммо бўлса қуйидаги машқ ёрдам беради: текис туриб оламиз. Оёқлар елка кенглигида. Қўллар ён томонга жўзилган. Шу ҳолатда тепа ва пастга қараб қўлларни ҳаракатланамиз. Ҳаракатларингиз тез бўлиши керак. Бир дақиқа бажариб озгина дам олинг. Кейин яна такрорланг.

Ўша ҳолатда турамиз. Фақат энди озгина олдинга қараб букилиб оламиз. Қўллар кўкрак баландлигида турибди. Шу ҳолатда қўлларни орқага қаратиб, юқорига кўтарамиз. Бир дақиқа бажаргач, дам олиб яна бир маротаба такрорланади.

Гантеллар билан
Тик турамиз. Оёқлар елка кенглигида. Қўлларни ён томонга қараб, тепага пастга қараб кўтариб ҳаракатланамиз. Бу машқни 10 маротаба такрорлаймиз.

Ўша ҳолатда турганда қўлларни ён томонга эмас, балки олдинга қараб кўтариш машқини ҳам бажариш мумкин. Бунда гантеллар елкаларга олиб келинади. Бунда оёқлардан бирини орқага қилиб ўтириб туриш машқи қўшимча қилинса, натижа ундан ҳам яхшироқ бўлади. Ҳар бир оёққа 10 маротаба такрорлаймиз.

Юқоридаги машқларни ҳар куни доимий равишда такрорлаб борсангиз, бир неча ҳафтанинг ўзидаёқ керакли натижани кузата бошлайсиз. Уринишларингиз янада самарали бўлиши учун овқатланиш борасидаги тавсияларга ҳам беэътибор бўлманг.

* Ҳар доимгидай биринчи навбатда етарли миқдорда суюқлик ичиш. Тоза сув. Кунига икки литрдан кам бўлмасин.

* Ширин газли ичимликлардан воз кечинг. Кимлардир бу қийин дейиши мумкин. Лекин иродангизни қўлга олиб, секин-асталик билан камайтириб боринг. Бунинг яна бир аёрона усули ҳам бор. Тасаввур қилинг, идишдаги ҳар бир кўпикча бир кило ортиқча вазн. Қани энди айтингчи, неча кило вазн орттирдингиз?

* Ширинликлардан ҳам воз кечинг ёки камайтиринг. Ширинликлардан фақатгина қора шоколад истеъмол қилиш мумкин.

* Фаст-фудларни ҳам чекланг.

* Кўпроқ янги сабзавотлар, мевалар истеъмол қилинг. Уларнинг таркибида кўп миқдорда витамин ва минераллар бор.

* Тез-тез ва кам-камдан овқатланинг. Кунлик тартибингизни шундайин тартибга келтириб олингки, кунига 5-6 маротаба овқатланинг. Энг оҳирги овқатланиш вақти ухлашдан 4 соат аввал бўлишини таъминланг.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here