Хитойлик машҳур ва истеъдодли актёр, спортчи Жеки Чан ҳақида қизиқарли фактлар… (ФОТО)

0

 

Жеки Чан Хитойдаги ўта қашшоқ бир оилада дунёга келган. Айтишларича, у онадан 5, 5 кило вазн билан туғилган.

Ота-онаси болани боқа олмасликларига кўзи етиб уни атиги 26 долларга туғруқхона доясига сотмоқчи ҳам бўлишган экан. Туғруқ ҳам енгил кечмаган. Актёрни жарроҳлик амалиёти ёрдамида дунёга келтиришган. Шунинг учунми, онаси Жеки Чанга «Пао-Пао» (Замбаракнинг ўқи) деган лақаб ҳам берган экан. Умуман айтганда, Жеки Чаннинг лақаби жуда кўп. Кинолардаги барча хавфли трюкларни ўзи бажаргани боис мухлислари унга «Бейсбол ходаси» деб лақаб қўйишган.

Етти ёшга етганда, ота-онаси уни Гонг-Конгдаги мактаб интернатда қолдириб, ўзлари пул топиш илинжида Австралияга жўнаб кетишган. Интернатда Жеки Чан «Катта бурун» лақабини орттирди. Бунга муаллималардан бири дарсни бузгани учун тросс билан уриб бурнини синдириб қўйгани сабаб бўлди.

8 ёшида ўзининг «Катта ва кичик Вонг Тин Бар» фильмида кичик бир ролни ижро этди. 1971 йили эса мактабни тугатгунча еттита фильмда суратга тушишга улгурди.

У кинодаги ҳар бир саҳна учун олинган дубллар сони бўйича Гиннес рекордлар китоби саҳифасидан ўрин олган. Ўзи суратга олган фильмларда жами 15 та лавозимни эгаллаган. Аниқроғи, фильмда сценарий муаллифи, режиссёр, продюсер, трюклар назоратчиси, актёр, ижрочи продюсер, оператор, постановкачи рассом, реквизитлар раҳбари, ёритувчи, каскадёр, линия продюсери, овқатланиш масаласини назорат этувчи ва ҳоказолар…

Бир куни мураккаб тюркларни бажаришдан сўнг бош чаноғида муаммо пайдо бўлиб, ўнг қулоғи кар бўлиб қолган. Шундай аҳволда ҳам ишлашдан тўхтамаган.

Жеки Чан нафақат истеъдодли актёр, спортчи, балки ажойиб хонанда ҳамдир. У 1984 йилдан то шу кунга қадар 20 дан зиёд альбомни сотувга қўйган. Баъзи фильмлари ҳам ўзининг қўшиқлари билан якунланади.

Жеки Чан ўта қайсар ва инжиқ. Шунинг учунми, фильмдаги кичик бир саҳнани суратга олиш учун 1600-2000 тага яқин дубл керак бўлади. Бу нақ икки кунни банд этади. Энди бутун бошли фильмни тасаввур қилинг.

Унинг шиори: «Қўрқув-йўқ, Дублёрлар-йўқ, Менга тенг келадиганлар ҳам- йўқ!..»

Жеки Чанни дунёдаги барча кўзга кўринган суғурта компаниялари қора рўйхатга тиркаб қўйган. Сабаби оддий. Актёр энг хавфли трюкларни ҳам ўзи бажаради. Агар жароҳат олса, суғурта компанияси товон пули тўлаши лозим. Компаниялар худди шу жараёндан қўрқишади.

yoki. ru

Наталья Некрасова

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here