Янгийўлда чиқиндилар уюми пайдо бўляпти(ми?) (фото)

0

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри чиқинди билан тўлиб кетгани ҳақида бир тадбиркор Facebook‘даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳига ёзди.

Унинг қайд этишича, ҳар куни соат 14:00 гача чиқиндилар олиб кетилмайди. «Бунга сабаб — техника ва ишчи кучи етишмайди. Туман ҳокимлиги шаҳарни чиқинди босиб кетса ҳам, тадбиркорларнинг таклифини рад этиб келмоқда», — дея таъкидлади у.

Иккита «MAN» русумидаги махсус техникаси бўлган тадбиркор Янгийўл туман ҳокимига бир неча бор таклиф билан мурожаат қилганини, аммо рад жавобини олганини айтди.

Қуйидаги суратларда Янгийўл шаҳрининг марказий Самарқанд кўчаси акс этган:

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here