Эйнштейннинг бахт рецепти аукционда 1,5 млн долларга сотилди

0

Исроилда ўтказилган кимошди савдосида Альберт Эйнштейннинг бахт рецепти 1,5 миллион долларга сотилди. Бахтга етишиш сири машҳур физик олим томонидан 95 йил муқаддам Токиодаги меҳмонхоналардан бирида хат ташувчига миннатдорлик рамзи сифатида ҳадя этилган.

1922 йилда Японияга маъруза ўқишга келган буюк физик (у яқиндагина Нобел мукофотига сазовор бўлиб, машҳурликнинг илк «мева»ларини татиб кўраётган бир паллада) хат ташувчига бериш учун чақа тополмай қолади. Курьерни қуруқ қўл билан қайтариб юборишни ўзига эп кўрмаган олим ҳаётда асқотадиган бир жуфт маслаҳатни қоғозга немис тилида ёзади-да, йигитчага бу маслаҳатларни сақлаб қўйишни қаттиқ тайинлайди. «Келажакда уларнинг баҳоси оддий чой-чақадан анча баланд бўлиши мумкин», — дейди олим.

«Омад кетидан қувиб, ўзни беҳаловатликда қолдиргандан кўра, осуда ва камтарин ҳаёт инсонга кўпроқ бахт улашади», — дейилади Эйнштейннинг меҳмонхонага тегишли бланкда ёзилган маслаҳатида.

Ушбу лот учун номаълум харидор 1,56 миллион доллар тўлади, деб хабардор қилади Winners кимошди уйи хабарига асосан Соф нашри.

Буюк физик олимнинг иккинчи маслаҳатида эса: «Гар ирода бўлса, имкон ҳам топилади» деган сўзлар битилган. Маълумотларига кўра, иккинчи xaт аукционда 240 минг долларга сотилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here