КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Хотинингга қанча кўп пул берма, барибир, қўшни аёлнинг пули кўп бўлиб чиқаверади-я! (Хотинбознинг ҳасратидан)

* * *

Эр хотинидан сўради:

— Бундай узундан узун хатни ким ёзибди сенга?

— Шаҳардаги дугонам.

— Нима деб ёзибди ўзи?

— «Ҳаммасини учрашганимизда гапириб бераман» дебди.

* * *

Яқин таниши эркакдан сўради:

— Эшитишимча, бир қават юқоридаги эр-хотин қўшниларинг худди кабутарлардек иноқ яшашаркан. Ростми?

— Ҳа, бир қарасанг, эри ойнадан учиб чиқади, бир қарасанг хотини…

* * *

Она беш яшар қизчасига деди:

— Агар тўполон қилаверсанг, ҳали замон одамхўр келади-да, сени еб қўяди.

— Мен одамхўрдан қўрқмайман!

— Нега?

— Чунки менинг исмим одаммас, Заҳро!

* * *

Жинни автобус бекатида туриб нималарнидир қоғозга ёзарди. Милиционер келиб сўради:

— Нима ёзяпсан?

— Автобусларни санаяпман.

— Нега?

— Мен манзилимга бир юз ўн бешинчи автобусда кетишим керак экан.

* * *

Қоронғида безори ўткинчи қизни тўхтатиб сўради:

— Опоқ қиз, сизни уйингизгача кузатиб қўйсам майлими?

— Сизни пичоқлаб ёки отиб ўлдиришимдан қўрқмайсизми?

— Уф-ф, бугун қанақа кун ўзи-а? Сира омадим юришмаяпти… Кечирасиз, ҳамкасб!

* * *

Янги бой тиш дўхтирига келди. Врач уни текшириб кўрса, оғзи тўла тилла тиш, оғриқли тишлар кўзга ташланмайди. У янги бойга деди:

— Сиз соппа-соғсиз!

— Биламан.

— Унда мендан нима истайсиз?

— Тишларимга сигнализация ўрнатинг!

* * *

Ота-она қаергадир кетадиган бўлишди-ю, ота беш яшар ўғилчасига тайинлади:

— Биз йўғимизда ҳеч кимга эшикни очмагин! Умуман эшикка яқинлашмагин! Ойинг икковимизда калит бор, келсак, ўзимиз эшикни очиб кирамиз.

— Хўп!

— Ҳозир текшириб кўраман.

Ота ташқарига чиқди ва бир неча ўн сониядан сўнг эшик қўнғироғини жиринглатди. Ичкаридан ўғлининг овози эшитилди.

— Ким у?

— Биз газ идорасидан келдик! Эшикни оч!

— Вей, падарингга лаънатлар, тошингни терларинг! Биз газдан умуман фойдаланмаймиз! Уйни ўтин ёқиб иситамиз!

* * *

Судья 20 ёшли судланувчидан сўради:

— Гапингизга қараганда, муштлашишни билмас экансиз! Унда уч барзангини қандай ўлдирдингиз?

— Отам раҳматли махсус хизмат идорасида ишлаган. У киши мени муштлашишгамас, ўлдиришга ўргатган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here