Леди Гаганинг мум ҳайкали интернет фойдаланувчиларини даҳшатга солди (фото)

0

31 ёшли қўшиқчи Леди Гаганинг Перудаги «Мадам Тюссо» музейига жойлаштирилган мум ҳайкали унинг мухлисларини қўрқитиб юборди, деб ёзади «7mednews.ru».

«Шоҳ асар»ни музей ташрифчиларидан бири суратга олиб, «Twitter»га жойлади. Фойдаланувчилар эса бу мум қўғирчоқ муаллифини танқид остига олди.

Аксарият мум ҳайкал Донателла Версаче, Игги Поп, ҳатто Гарри Поттер асаридаги эльф Доббига ўхшаса ўхшабдики, Леди Гагага заррача ҳам ўхшамаган, деган хулосага келди дея хабар беради Daryo.uz.

Ҳайкал Леди Гаганинг 2010 йил «MTV Video Awards» маросимига келган қиёфасини эслатиши керак эди. Ўшанда хонанда гўштдан тикилган либосда, гўштдан ишланган сумкача ва гўштли «шляпа»да намоён бўлган эди.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here