КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

Харидор дўкон сотувчисидан сўради:

— Сизларда байрам муносабати билан чегирмаланган маҳсулотлар борми?

— Ҳа, мана бу маҳсулотларнинг нархи умуман оширилмаган.

* * *

Харидор дўконга кириб сотувчига деди:

— Менга жудаям чиройли, аммо арзон пойафзал керак эди.

Сотувчи шифтга тикилиб, кўзларини юмган ҳолда жавоб қилди:

— Менгаям.

* * *

— Дадаси, менга жудаям ёқимли бир гапни айтинг!

— Жоним, сен шунчалар чиройлисанки, худди янги йилнинг эртаси куни уйқудан уйғонган эркакка ўхшайсан!

* * *

Хотин дастурхон атрофида ўтириб норозиланган кўйи эрига сўз қотди:

— Мен байрамга қуён гўштимас, норкали шуба олиб беришингизни хоҳлагандим.

— Хотинжон, норка йили келсин, албатта норкали шуба совға қиламан.

* * *

Беш яшар болакай отасига деди:

— Ойим машинани сиздан яхшироқ ҳайдайди.

— Бўлмаган гап.

— Ахир, ўзингиз машина қўл тормозга қўйилгач, бир метрдан узоқ юра олмайди дегандингиз.

— Хўш, нима бўпти?

— Ойим машинамизни қўл тормозга қўйиб 12 километргача ҳайдаб борди.

* * *

Ресторан хўрандаси официанткадан сўради:

— Сизлар биздан қолган овқатларни еб кун кўраркансизлар. Шу ростми?

— Ҳечам-да! Аксинча, сизлар биздан қолган овқатни ейсизлар.

* * *

Беш яшар бола дўстига деди:

— Бугун тишимни олдирдим.

— Оғрияптими?

— Билмайман, тишим дўхтир амакининг столида қолган.

* * *

— Қўшни, деразангизни ким синдирди?

— Ким бўларди? Ярамас эрим-да!

— Вой, эрингиз сира тўполон кўтармасди-ку!

— Тўғри. У ярамасга катта лаганни отгандим, чап бериб қолди.

* * *

— Ойи, агар бир соат жим ўтирсам, битта илтимосимни бажаришга ваъда бергандингиз.

— Ҳа.

— Энди кечгача бақирсам майлими?

* * *

Эр хотинидан сўради:

— Нега йиғлайверасан? Мен сафарга ўн йилга кетаётганим йўқ-ку! Атиги бир ойгагина кетяпман!

— Сиз доим шунақасиз? Бир ойга дейсиз-да, уч кунда тўсатдан кириб келасиз.

* * *

Хотин:

— Дадаси, иккаламиз жиддий гаплашиб олишимиз керак!

Эр:

— Бўпти, сен бошлаб туравер, мен бир соатда уйда бўламан!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here