Инфаркт хавфини тўйимли нонушта ортга сура олади…

0

 

Испаниянинг бир гуруҳ олимлари ўтказган тадқиқотлар юрак-қон-томир хасталикларини фақат нонуштагина йўққа чиқариши мумкинлигини кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, бу тадқиқотлар Испаниянинг «Carlos III» юрак-қон-томир хасталиклари Маркази лабораториясида ташкил этилган.

Агар нонушта таркибида организмга қўшимча қувват берувчи моддаларнинг атиги 5 фоизи мавжуд бўлса ҳам одамнинг инфарктга учраш хавфи камида 50 фоизга камаяди.

Хўш, кундалик нонушта нималардан иборат бўлиши лозим? Олимларнинг фикрича, нонуштада кофе, сут ёки йогурт, тозаланмаган ундан тайёрланган нон, зайтун ёғи ва мевалар мавжуд бўлса, бошни баланд кўтарган ҳолда хотиржам яшайвериш мумкин. Инфаркт ҳеч қачон организмга ҳужум қилмаслигига кафолат нақд бўларкан.

EurekAlert

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here