Олимлар ойнинг тупроғидан сув ажратиб олиб, уни кислородга айлантирувчи ускуна яратишди…

0

 

Аэрофазовий муҳандис Торстен Денк ҳамкорлар билан биргаликда Ойда ва Қуёш тизимидаги бошқа объектларда тупроқдан кислород ва водород олишга мўлжалланган алоҳида ускуна турини яратди. Аммо ускунани ер йўлдошига олиб чиқиш жуда қимматга тушаркан.

— Аммо ускунани бир амаллаб Ойга олиб чиқилса, — деди муаллиф. — Ортиқча харажатга ҳожат қолмайди. Биринчидан, у қуёшдан қувват олувчи генератор асосида ишлайди. Демак, электр қувватига пул сарфланмайди. Ускуна ой тупроғидан девор ҳосил қилиб, кейин бу деворни майдалаш натижасида сув ишлаб чиқади. Ишлаб чиқарган сувини иккинчи босқичда кислород ва водородга айлантиради. Бу келгусида Ойда ҳам ҳаёт пайдо қилиш учун қулай имконият яратади.

Эслатиб ўтамиз, янги ускунанинг соф вазни 400 килога тенг. Лекин зарурат туғилса, модернизация ёрдамида бу вазнни камайтириш ҳам мумкин экан.

«Моя планета»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here