Олимлар планшет бола организмига салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди…

0

 

Бир гуруҳ олимлар ўтказган навбатдаги тадқиқотлар натижасида планшет болажонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатишидан белги берди. Аниқроғи, бола планшетда турли ўйинларни ўйнаш асносида қалбида қўрқув ҳиссини туяди. Шу билан бирга организмнинг бу қўрқувга қарши курашиш палласи шай туради. Бола ўйин давомида қўрқув устун келиб гаджетдан узоқлашишни хоҳлайди. Бироқ курашиш ҳисси бундан-да зўрроқ келади-ю, у жойидан жилмасликка мажбур бўлади. Ана шу нарса болани турли хасталикларга дучор этади.

Олимлар ўтказган сўровномаларда эса дунё аҳлининг қарийб 20 фоизи 7-9 яшар болалар ихтиёрида албатта планшет ёки смартфон бўлиши шартлигини таъкидлашди. Бундан чиқди биз фарзандимизни ўз ихтиёримиз билан хасталик сари талпинтирарканмиз-да!

The Deccan Chronicle

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here