Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 30 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун эрталабдан ўзингиз эмас, ўзгалар ҳаёти, муаммолари билан ўралашиб қолишингизга тўғри келади. Аммо бу хизматларингиз қуруқ қолмайди. Сизни саҳоватнинг мукофоти ҳам кутади. Куннинг иккинчи ярмида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингиз очилиш эҳтимоли бор. Шу нарса жамиятдаги обрўйингиз ва ўрнингиз мустаҳкамланишига туртки вазифасини ўтайди. Кечқурун узоқ қариндошларнинг биридан ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

30 октябр куни уйда, ишхонада, серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлинг, жароҳат олишингиз кутилади. Айниқса, электр ускуналар билан ишлайдиганлар ниҳоятда сергак тортишлари лозим. Молиявий муаммоларингизга қариндошларни аралаштирманг, қанчалар мушкул бўлмасин, уларни ўзингиз бартараф этишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда муаммо устига муаммо туғилиши тайин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий риоя қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

30 октябрда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фаолликни ўз қўлингизда ушланг. Кун давомида бир инсон билан танишиб қолишингиз ва у келгусида сиз учун энг яқин ҳамкорга айланиши кутилади. Қаергадир пул жўнатмоқчи бўлсангиз, ёки муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш арафасида бўлсангиз, сергак туринг, жиддий хатога йўл қўйманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кўпроқ дам олинг. Дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабдан кайфиятингиз тушкун бўлиши натижасида атрофдагиларга қўпол сўзларни ёғдириб қўйишингиз тайин. Аммо ўзингизни босиб олиб, ақл билан иш тутсангиз, сизни кўнгилсизликлар таъқиб этмайди. Ёши ўтган қондошингиз бўлса, ҳолидан хабар олинг. Мерос масаласида бугун амалга ошириладиган барча ишлар муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни асранг. Кўнгли қора одамлар таъқибидан қочинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

30 октябр куни атрофингиздагиларни ортингиздан эзгулик мақсадларида эргаштиришингиз учун барча имкониятлар мавжуд бўлади. Тушдан кейин муҳим бир мажлисни бошқариш сизнинг чекингизга тушиши мумкин. Шахсий муаммоларингиз бир талай. Бироқ улардан қочиб узоққа бора олмайсиз. Аксинча уларни бартараф этиш чораларини кўрганингиз маъқул. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан муросаи мадорада умр кечириш пайида бўлаверинг. Соғлиғингиз кечқурун панд бера бошлаши мумкин. Мутахассис кўригига чиқиб келишингиз керак.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бир ўқ билан икки қуённи уриш ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Иккаласини ҳам тута олмайсиз. Ўқингиз хато кетади. Яхшиси дам олиш ҳақида бош қотиринг. Сурункали хасталикка чалинганлар бошқаларга нисбатан кўпроқ дам олишлари зарур. Илож топилса, ҳаво алмаштириш ҳам зиён қилмайди. Тадбиркор бўлсангиз, бугун хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартнома имзолашингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 октябр куни келгусида амалга ошириладиган ишларни адо этиш учун бор куч ва имкониятларингизни бир нуқтага тўплаб, яхши ният билан йўлга чиқишингиз лозим. Йирик харидларга йўл қўйманг. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада ҳал бўлса-да, яқин келажак учун заҳира олиб қўйсангиз ёмон бўлмайди. Кечқурун сизни кўра олмайдиганлар ихтиёрингиздаги бор имконият ва даромадларга кўз олайтириб кўриши кутилади. Эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Сиз билан бир сафда тер тўкаётган, сизга фақат яхшиликлар тилаётганларга қарши билиб-билмай ёмонлик қилиб қўйманг. Буни худо ҳам кечирмайди. Кун давомида ўзгалар ниқобида иш битиришга ҳам уринманг. Акс ҳолда рақибларингиз пайт пойлаб турган бўлса, шўрингизга шўрва тўкилиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда тўғрисўз бўлинг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, кекса қариндошлар ҳолидан хабар олиш хайрли кечади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди иншооллоҳ.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 октябр куни яқин ўтмишда якунлай олмаган ишларга қайта қўл уриб овора бўлманг. Яхшиси, яратувчига айланинг. Ўзингизда бор истеъдодни ишга солган ҳолда қандайдир яхшилик белгисини яратишга ҳаракат қилинг. Молиявий аҳволингиз бугун ҳавас қилар даражада бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб қўшимча даромад келтирадиган иш излаб топишингиз зарур. Башарти заҳирангизда борини тез кунда сарфлаб ташласангиз, йил охиригача қарздан бошингиз чиқмаслиги тайин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар сизга бугун фақат бир маслаҳатни беришади. Ишхонадаги раҳбарга киринг-да, бир ҳафта-ўн кун дам беришини сўранг. Сиз иш деб яқинларингизга деярли эътибор бермай қўйгансиз. Спиртли ичимликларга ружу қўйишдан тийилинг. Бу саломатлигингизга ҳам, жамиятдаги обрў-эътиборингизга ҳам путур етказади холос. Ундан кўра шарбат ичинг. У иммунитетни кўтариб, саломатлигингиз мустаҳкамланишини таъминлайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

30 октябр куни ҳар бир босган қадамингиздан ҳашамат мўралаётгандек туюлаверади. Аммо бу ҳашаматга ишониб, суяниб қолманг. Молиявий муаммоларингизни қачонлардир сиздан қарз олган одам қарзини қайтаради-ю, шу баҳонада ижобий ҳал этиб беради. Бу ҳам худонинг инояти-да. Муҳаббатда сизни қандайдир ёқимли сирлар ва кутилмаган совғалар кутади. Соғлиғингизни асранг. Ота-онангиз кексайиб қолган бўлса, улардан доимий равишда хабардор бўлишни унутманг, бунинг мукофотини тангримнинг ўзи сизга ҳадя этади албатта.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эмоциянгизни биринчи навбатда жиловлай олишингиз лозим. Худо кўрсатмасин, ишхонада дафъатан «портлаб» кетсангиз борми, дунёга ўт кетади-я! Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Ким нима деса ишониб кетманг, тафаккурни ишга солган ҳолда йўл тутинг. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here