«Япониядаги Toyoda Gosei» компанияси «Flesby II» деб номланган махсус машинани халқаро кўргазмада намойиш этди…

0

Бу машинанинг бошқаларидан фарқи шундаки, у тўлиқ тоза чармдан тайёрланган. Қолаверса, унинг ўзига хос хусусиятлари бор. Масалан, сиз эски бир ҳовлига машинада кириб бордингиз. Гараж эса жуда тор. Ана шунда сиз чармдан тайёрланган машинангиз габаритини алоҳида тугмачани босган ҳолда минимум ҳажмгача кичрайтирасиз. Серқатнов йўлга чиққач, яна тугмача ёрдамида илгариги ҳолатига келтира оласиз. Бундан ташқари, машина ҳайдовчи ва салондаги бошқа йўловчиларни фалокат содир бўлган тақдирда жароҳат олишдан тўлиқ асрайди. Ҳатто бошингиз машинанинг қаеригадир қаттиқ урилган тақдирда ҳам оғриқ сезмайсиз.
Фақат янги машина муаллифларининг гапига кўра, чармдан тайёрланган бу машиналар 2030 йилга борибгина серияли тарзда ишлаб чиқара бошланади.

hi-news. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here