Япониянинг «Nissan» компанияси ўз электромобиллари учун янги товуш тизимини яратди…

0

 

Бу тизимга «Canto» («Мен куйлаяпман»), дея ном берилган. Хўш, товуш тизимининг электромобилга нима зарурати бор? Гап шундаки, электромобиллар мотори деярли товушсиз ишлайди. Бу эса пиёдалар учун турли кўринишдаги ҳалокатларни ҳадя этиши тайин. Янги товуш тизими машина соатига 20 километр тезликка етгач ва ундан юқори тезликда ҳаракатланаётганда автомат тарзда куй чала бошлайди. Бу ташқаридаги пиёдаларни автомобил келаётганидан жиддий огоҳлантириш сигнали ҳисобланади.

Дарвоқе, товуш тизими фақат пиёдалар ўтиш жойида ёки одамлар кўп тўпланган жойлардагина ишлаб кетади. Олисга мўлжалланган йўлларда ишламайди.

rambler. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here