Ҳордиқ ошхонаси: Грузинча хинкали

0

Керакли масаллиқлар:

Хамири учун: 1 дона тухум, 1 чой қошиқ туз, 1 стакан сув, 50 г сариёғ ва ярим кг ун.

Қиймаси учун: 0.5 кг гўшт ёки қийма, 2 дона пиёз, 2 ош қошиқ қаймоқ, таъбга кўра туз, мурч, зира ва 50 г думба.

Тайёрланиши:

1. Ўртача каттикликдаги хамирни қориб, целлофанга солинг ва музлаткичга қўйинг.

2. Кейин қиймани тайёрланг. Агар қаймоқ қўшсангиз, қийма жуда мазали чиқади, гўшт қаттик бўлиб қолмайди.

3. Хамирни музлатгичдан олиб, иккита ўртача катталикдаги зувала ясанг-да, дастурхонга бостириб қўйинг.

4. Сўнг уларни бирин-кетин мантига ёйгандек ёйиб олинг.

(Бироқ жуда юпқа бўлиб кетмасин, чунки хинкали сувга киргач, қиймасини кўтара олмай, ёрилиб кетиши мумкин.)

5. Ёйиб бўлгач, косани тўнкариб, думалоқ шаклда кесиб чиқинг.

6. Кесилган хамир ўртасига 1/2 қошиқдан қийма қўйиб, тугиб чиқинг.

7. Хинкалини манти қасқонда пиширса ҳам бўлади, бироқ худди чучварадай қайнатиб пиширсангиз, янада мазали чиқади.

Бунинг учун кастрюлга сув қайнатиб, тузини ростлаб, лавр барги, 1 ош қошиі ёғ, мурч доначалари солиб, қайнатиб ва пишган хинкалиларни ликобларга териб, дастурхонга тортинг.

Агар истасангиз, уни соус ёки қатиқ билан ейишингиз мумкин

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here