Ҳордиқ ошхонаси: Олча мурабболи ажойиб десерт

0

Керакли масаллиқлар: 250 г олча мураббоси, 150 г ун, 2 ош қошиқдан какао ва шакар, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 1 дона тухум, 150 мл қуюлтирилган сут, 50 г сариёғ.

Глазур учун: 150 г шоколад, 150 мл қаймоқ.

Тайёрланиши:

1. Тухум оқини кўпиртириб, юмшатилган сариёғ ва сут қўшинг. Ун, какао кукуни, хамирюмшатгич ва шакарни аралаштириб, аввал тайёрлаган массангизни ҳам қўшинг.

2. Олчаларни данагидан ажратиб, хамирга қўшинг. Хамирни кичкина силикон қолипчаларга солиб, 200 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширинг.

3. Шоколадни бўлакларга бўлиб, буғда эритинг. Қаймоқни кўпиртириб, эритилган шоколадга қўшинг.

4. Пишган кексларни расмдагидек қоғоз қолипчаларга солиб, устига глазур суртинг ва олча билан безанг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here