КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

— Яхши қиз, неча ёшдасиз?

— Ўзингиз топинг-чи!

— Тасаввур ҳам қила олмайман.

— Майли, сизга бироз ёрдам бераман. Қизим болалар боғчасига қатнайди.

— Нима, боғча мудирими?

* * *

Судья судланувчидан сўради:

— Нега бир дўконга уч маротаба ўғирликка тушдингиз?

— Биринчи марта хотинимга кўйлак олиб кетиш учун тушгандим. Хотинларни биласиз-ку, қайсар! Икки марта алмаштириб чиқишга тўғри келди.

* * *

Севишганлар майсалар устида ўтирганча суҳбат қуришарди. Бир маҳал каккуга кўзлари тушиб ундан сўрашди:

— Какку, биз қанча яшаймиз?

— Ку-ку.

— Ие, нега бунча кам?

Шунда какку тилга кириб деди:

— Мен инсоф билан жавоб бердим. Агар мана шу нам жойда ўтираверсангиз, шунчаям яшай олмайсиз.

* * *
Енгилтабиат аёл дугонасига деди:

— Эрим айтганки, агар унга яна хиёнат қилсам, ўзини ўзи осиб қўяркан. Ўшандан бери унга яширинча хиёнат қилиб келяпман ва адашмасам, уни эллик марта ўлимдан асраб қолдим.

* * *

Қурилиш моллари дўконига янги бой келиб сотувчидан сўради:

— Қора мармар борми?

— Бор.

— Ўттиз минг дона беринг!

— Ие, шунчани нима қиласиз?

— Оғайнимнинг асаларилари ўлиб қолибди. Ҳар бирининг қабри устига ёдгорлик тоши ўрнатиш керак экан.

* * *

Метрода.

— Ўртоқ милиционер, мени тунаб кетишди. Киссавур киссамни кесиб, катмонимни олиб қўйди.

— Киссавурнинг алоҳида белгиларини айта оласизми?

— Ҳа. Хуллас, у йиртиқ чарм курткада эди. Ўнг тарафдаги қовурғаси синган, чап қулоғи узиб олинган.

* * *

Техника университетидаги эълондан:

— Радиотехника факультети ётоқхонасида алоқа йўқолган;

— Энергетика факультети ётоқхонасида бир ойдан бери чироқ йўқ;

— Механика факультети ётоқхонасида лифт бир ҳафтадан бери ишламаяпти;

— Қурилиш факультети ётоқхонаси авария ҳолатида бўлгани сабабли капитал таъмир бошланди.

* * *

Эркак дўстига ҳасрат қиляпти:

— Уйланиб бошимга бало орттирдим. Энди ичкилик ичиш, сигарет чекиш, бегона аёлга қараш тақиқлаб қўйилди, оғайни!

— Уйланганингдан афсусланяпсанми?

— Э, афсусланиш ҳам тақиқланган.

* * *

Туғруқхонада.

Ҳамшира: — Ҳой, ака, суюнчи беринг! Сакранг, сакранг, сиз уч эгизакли бўлдингиз!

Эркак бирпас иккиланиб тургач:

— Сакранг дейсизми? Ахир… Бу биринчи қават-ку!

* * *

Икки эркак суҳбатидан.

— Мен бир қизни севиб қолдим. Шунчалик севаманки, жинни бўлиб қолгандекман.

— Шуни ўзига айт унда!

— Жиннимисан? У психиатр-ку!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here