Кўзлар учун энг фойдали неъмат

0

БОДОМЛИ СУТ КИМЛАРГА
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

Бодомли сут ҳомиладор аёлларга тавсия этилади. У болалар учун сурги дори сифатида каттаю кичикка иштаҳани очадиган восита, юрак хасталиги борларга тинчлантирувчи восита, зотилжам (пневмония), томоқ оғриғи, метеоризм, томир тортишиши (судурги), қандли диабет, мигрень, бронхиал астма ва бош оғриқларига қарши восита сифатида тавсия этилади.

Замонавий тиббиёт ходимлари бодом мағзи ошқозон ширасини камайтиришини аниқлашган, шунинг учун бодомли сут меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигига чалинганларга ҳам тавсия этилади.

БОДОМ СУТИ ТАРКИБИ

Бодом сути таркибида исмалоқ ва сулиникига нисбатан анча кўп магний мавжуд. Бундан ташқари, унинг таркибида кўп миқдорда фосфор, кальций, рух, фолий кислотаси, тўйинмаган ёғ кислоталари, Е витамини бор. Озуқавийлиги жиҳатдан бодом данаги (мағзи) гўшт, сут, балиқ, кўпгина мева ва сабзовотлардан ҳам тўйимлироқ, чунки унинг таркибида ёғ (деярли 70 фоиз), оқсил (деярли 34 фоиз ) ва етарлича углеводлар мавжуд.

ҚАЙ ДАРАЖАДА ШИФОБАХШ?

Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино бодом данагини кўпгина касалликларга даво сифатида ишлатган. Бодом мағзи ва асал аралашмаси астма, зотилжам (пневмония), ичак ярасини даволайди, кўриш қобилиятини яхшилайди ва эркакларнинг жинсий қувватсизлиги, уйқусизлик, камқонликка қарши яхши восита ҳисобланади.

Қадимги қўлёзмаларда ақлий толиқиш, бош оғриғи безовта қилган ҳолларда ҳам бодом данагини истеъмол қилиш тавсия этилган, чунки у кишига қувват беради. Аччиқ бодом данаги буйрак ва сийдик пуфагини шлаклардан тозалайди, уларда тўпланиб қолган тошларни майдалайди, бачадондаги шишларни йўқ қилади ва буйрак оғриқларини енгиллаштиради.

Бундан ташқари, бодом данагидан А ва Е витаминларига бой бебаҳо бодом мойи олинади. Бодом мойи сурги дори (болаларга) ва ични юмшатувчи восита сифатида ишлатилади. У тинчлантирувчи, дардни секинлаштирувчи, тери шамоллашига қарши восита бўлиб, у ошқозон-ичак тракти фаолиятини тартибга солади, яраларни ва ётаверишдан эзилиб, қотиб қолган жойларни тузатади.

БОДОМЛИ СУТ ҚАНДАЙ
ТАЙЁРЛАНАДИ?

Бодомли сут учун керакли маҳсулотлар: 1 стакан хом бодом мағзи, 3 ош қошиқ кокос қириндилари, 1/2 таёқча долчин ёки 1/2 чой қошиқ долчин талқони, 3 стакан сув, таъбга кўра табиий ширин қилувчи воситалардан асал, хурмо, заранг дарахтининг қиёми, агава қиёми кабилардан бири ва 1 ош қошиқ оқланмаган зиғир мойи.

Тайёрланиши: бодом мағзини беш-олти соатга сувда ивитиб қўйинг, сўнг эски сувини тўкиб, устидан қайнаган сув қуйинг. Шунда уни пўстлоғидан тозалаш осон бўлади. Пўстлоғидан тозаланган бодом мағзи ва қолган маҳсулотларни блендерда аралаштиринг. Кейин тайёр маҳсулотни докадан ўтказиб олинг.

Мазаси қанақа: бодом ва сариёғ таъм­ли қуюқроқ ичимлик. Ичимликни оддий сут каби ишлатинг ва совиткичда сақланг (24 соатдан кўп сақламанг).

СИЗДИРИЛГАН БОДОМ СУТИ
 ЧИҚИНДИЛАРИ
КОСМЕТОЛОГИЯДА

Бодом чиқиндилари (докада қолган бодом қолдиқлари) анча вақтлардан буён косметологияда юзни ювиш, терини артиш ва унга малҳам каби суртиш учун ишлатилади. У юз терисини нафақат яхши тозалайди, балки юмшатади ҳам. Бодом сепкилларни кетказувчи яхшигина восита ҳисобланади. Бундан ташқари, косметологияда бодом мойи, сути ва суви ҳам кенг ишлатилади. Бодом мойи терини озиқлантиради ва уни қуёшнинг куйдирувчи нурларидан ҳимоя қилади. Бодом сути ва мойидан тайёрланган лосьон эса баданни парваришлаш учун ажойиб воситадир. Бодом мойи терини яхшилаб тозалайди, уни нозик ва тетик қилади, кўз атрофидаги доғ ва ажинларни кетказади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here