«Ravon» бренди яна иккита янги маҳсулотни тақдим этади

0

Ўзбекистоннинг Ravon автомобиль бренди Россияда иккита янги маҳсулот – С синфли седан ва В классдаги шаҳарларга мўлжалланган кроссоверни тақдим этади. Бу ҳақда «Автостат» агентлигига асосан Кун нашри хабар берди.

Автомобиль ишлаб чиқарувчисининг вакиллари Б сегментининг субкомпакт кроссоверлари учун доимий равишда ўсиб бораётган талаб ва Россия бозоридаги С-синфнинг сезиларли улушини қайд этдилар. Шу билан бирга, компания бозорга жозибали моделларни тақдим этиши ва айни пайтда Россия Федерациясида ўз мавқеини кенгайтириши мумкин. Бу йилги натижаларга кўра, Ravon бренди сотувлар ҳажми 15 минг автомобилга, 2018 йилда эса 30 минг автомобилга қадар ошишини кутмоқда.

Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи Россия Саноат ва савдо вазирлиги билан РФда Ravon бренди остида автомобиллар йиғишни ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ўз навбатида, Россия томони Санкт-Петербургда General Motors’нинг ҳозирча қурилиши тўхтаб қолган майдончасида машиналар ишлаб чиқариш вариантини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ravon бренди Россияда тўртта моделга эга: Gentra, Nexia, R4 седанлари ва R2 ҳэтчбеки. Барча автомобиллар «GM Ўзбекистон» компанияси заводида ишлаб чиқарилади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here