Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига билетлар мажбурий ўтқазилаётгани ростми?

0

Куни кеча Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига билетлар қурилиш фирмасига ўтқазилиб, ишчиларга мажбурий сотиб олиш учун тарқатилгани ҳақида эшитиб Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи билан боғландик.
Улуғбек Раҳматуллаев бу борада «Чипталар тугаб қолаётганига яна бир кун қўшишни ўйлагандик, лекин мен хохламадим. Одамлар ҳар хил гапираверади» деб жавоб берди.

Ҳайронмиз кимни гапи рост ёки ёлғон. Лекин шу ўтқазилаётган 60. 000 сўмлик билетларни 45. 000 сўмга сотаётганининг гувохи бўлдик. Аммо ушбу ташкилот ишчилари бу ҳақида ёзмаслигимизни илтимос қилишди. Чунки раҳбарлари уларни ишдан бўшатиб юбориши мумкин экан. Шунинг учун ташкилот номи ва бизга хабар берган йигитнинг исмини ёзмасликга қарор қилдик деб ёзмоқда Shaheer.uz.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here