Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 31 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кун давомида ёрқин ва бир-биридан ёқимли ҳодисалар қуршовида бўлишингиз кутилади. Уларнинг аксарияти шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Иш жойингизда мажлисми, йиғинми, ишқилиб шунга ўхшаш тадбир бўлади-ю, ҳамкасблардан бири асабингизга тегадиган гап қистириб ўтиши мумкин. Агар у билан тенглашаман десангиз, катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Индаманг ва сукут ёрдамида уни мағлуб этинг. Кечқурун энг яқин инсонингиздан ажойиб хушомадларни эшитишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

31 октябр куннинг биринчи ярмида миянгизни қандай қилиб пулни кўпайтириш ҳақидаги янги ғоя ва режалар чирмаб олади. Агар ўз вақтида фойдаланиб қолсангиз, молиявий жиҳатдан сизга етадигани бўлмасди. Лекин таваккал қилишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказувчи сабаблар юзага келиши кутилмоқда. Агар иблиснинг йўриғида қолиб бу сабабларнинг этагини тутсангиз, иш ажрашишгача бориб етиши мумкин. Шундай экан, ўзингизни босинг ва иложи бўлса ёлғиз қолинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизни ёрқин ва бир-биридан қизиқарли учрашувлар, танишувлар кутиб туради. Бу келажагингиз учун жуда катта аҳамиятга эга. Башарти бу ҳам кайфиятингизни кўтара олмаса, дўстлар билан табиат қўйнига чиқиб кетинг. Ёки концертга тушинг-у, тўйгунча рақс ижро этинг. Шунда барча ғуборларни концерт залида қолдириб кетишингиз тайин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ўзингиз ҳақингизда ғийбатлар эшитиб қолсангиз, эътиборсиз бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

31 октябр куни ҳамма сизга ҳавас қилса арзийди. Эмоциядан тортиб кулгугача сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Бизнес билан банд бўлсангиз, даромаднинг ўзи сизни қидириб кела бошлайди. Молиявий масалада энг тушкун ва чалкаш вазиятлардан ҳам осон чиқиб кета оласиз. Уйда эса рўзғор учун асқотадиган ускуналардан бири бузилиши мумкин. Бунинг учун алоҳида пул ажратишингизга тўғри келади. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун муҳаббат ҳақиқатга айланишига гувоҳ бўлишади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Миянгизда янги ғоялар қалашиб ётибди. Бугун ўшаларни ҳамкасблар билан бўлишишингизга тўғри келиши мумкин. Муҳаббатда ҳақиқий қаҳрамонга айланасиз. Лекин жуфтингиз бу жиҳатларингизни пайқамай қолиши мумкин. Кечқурун маданий дам олиш йўлларини қидиринг. Шаҳарда яшасангиз, театр ё концерт дастурларига чиқиб келсангиз ҳам бўлади. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Бу қон босими кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик кабиларда кўзга ташланиши эҳтимолга яқин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

31 октябр куни ишхона ва кўчадаги ҳурмат-эътиборингизга путур етадиган ҳаракатлар содир этиб қўйманг. Сиз уларни мисқоллаб йиғгансиз. Муҳаббатда эса иллюзия қулига айланишингиз аниқ. Лекин бу ҳам қалбингизга ёқиб тушади. Кун давомида ширин хаёллар денгизида сузиш ҳам сизнинг чекингизга тушадиган бўлиб турибди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, одатга кўра дориларни вақтида ичинг, қон босимини тез-тез ўлчатинг, кам асабийлашишга ҳаракат қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш жойингизда шундай бир воқеа содир бўладики, сиз ҳам бошқалар каби ўзингизга бошқатдан назар солишни хоҳлаб қоласиз. Имкониятларингизни қайтадан хомчўт қилишингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, таниш-билишларни кўпайтиринг, янги ҳамкорлар қидириб топинг. Бир сўз билан айтганда, доимо ҳаракатда бўлинг. Шахсий ҳаётда ҳам худди шундай фаоллик талаб этилади. Айниқса, оила қуришга улгурмаганлар учун фаоллик жуда керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Тоза ҳавода сайр кучингизга куч қўшади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

31 октябрда қалбингизга шубҳа деган нарсани асло яқинлаштирманг. Акс ҳолда душманларингизга имкониятни бой бериб қўясиз. Сизни осонлик билан ўз мақсадлари йўлида қўғирчоқ каби ишлатишлари ҳеч гап эмас. Муҳаббатда омад сиз томонда. Жуфтингиз сизга вафодор. Бунга ҳам шубҳа қилишга ҳақингиз йўқ. Шунинг учун рашк деган шайтоний туйғуларни яқинингизга келтирманг. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиз қўнғироқ қилиб, сизга ёқимли хабар етказиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Оиласизлар эрта тонгданоқ абжир ва ёқимли шахсга айланишмаса, мақсадга ета олишмайди. Ҳамма билади, ёлғизликдан жуда чарчагансиз. Бу чарчоққа бугун нуқта қўйса бўлади. Чунки 31 октябр сизнинг кунингиз. У худонинг қудрати билан сизнинг измингизда бўлади. Бу кунни яхшига айлантириш ҳам, ёки аксинча ёмонликларга тўлдириш ҳам ўзингизнинг қўлингизда. Тижоратчилар бугундан мўмай даромад умид қилмасалар ҳам бўлади. Худонинг куни-да!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

31 октябр куни ўтмиш аламларини, армонлар ва тушкунликларни ўтмишда қолдириб, янги ҳаёт бошлаганингиз маъқул. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам танаффуслар эълон қилинг. Бу сиз учун жуда зарур. Шахсий ҳаётингизда қандайдир мистик воқеаларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Молиявий аҳволингиз негадир жуда қийинчилик билан ижобий ҳал бўлади. Овқатланиш режимини бузманг, газли ичимликлардан юз буринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Тақдир сизга энг ёқимли, ёрқин лаҳзаларни инъом этмоқчи. Бугун етти ухлаб тушингизга кирмаган жабҳаларда муваффақиятларга эришишингиз сизни ҳайрон қолдиради. Молиявий аҳволингиз ҳам бошқаларникидан яхшироқ. Кун давомида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Асосийси, қалбингиздан шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг ва ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

31 октябр куни ҳар бир воқеа-ҳодисага ҳазил-мутойиба билан муносабат юритинг. Аммо бировлар устидан кулманг. Олис сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун қачонлардир ўзингиз бирга яшаган инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз ва муносабатларга ойдинлик киритишингиз мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Варикоз безовта қилса, вақтида дори-дармон қилишни унутманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here