Узун ва қалин киприклар сири

0

Узун ва қалин киприклар ҳар бир аёлнинг орзуси эканлиги шубҳасиз. Лекин афсуски табиат ҳаммани ҳам узун киприклар билан сийламаган. Баъзида эса нотўғри танланган косметика воситаси ҳам бор киприкни тўкиб юбориши ҳеч гап эмас. Кейин эса аёллар киприкларни тиклашга ҳаракат қила бошлайди. Киприкларни тиклашда махсус воситалар ҳам мавжуд. Лекин бу даволовчи воситалардан мутахассис тавсиясиз фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Бундан ташқари, бундай воситалар анчайин қиммат туради.

Аммо киприкларни уй шароитида ҳам даволаш мумкин. Бу озгина меҳнат ҳамда вақт талаб этса-да, натижа сезиларли бўлиши аниқ.

* * * *

Чакамуғ мойи киприкларни парваришлаб, уларни озиқлантиради ҳамда яхши ўсишини таъминлайдиган табиий восита саналади. Мой киприкларнинг тўилишини олдини олиб, уларни қиланлаштиради. Доимий қўлланилганда биринчи натижа икки ҳафтада сезила бошлаши мумкин. Бунинг учун эски туш идиши ҳамда исталган дорихонадан топиш мумкин бўлган чакамуғ мойи керак бўлади.

Туш идишини яхшилаб ювиб, унга чакамуғ мойи қўйиб қўйилади. Мой ҳар куни кечқурун киприкларга сурилади. Агар эски туш идиши бўлмаса, дока билан суриш ҳам мумкин.

Ёдда тутинг: мойнинг кўзни шиллиқ пардасига тушмаслигига ҳаракат қилинг. Шу боис ёғни сургач 10-15 дақиқадан сўнг киприкларни қуруқ дока билан артиб олиш мумкин. Бу қовоқларнинг шишини олдини ҳам олади.

* * * *

Чаканда, канакунжут ҳамда зайтун мойлари ҳам киприклар парваришида яхши натижа беради. Шу боис мойлардан алмаштириб ҳам фойдаланиш мумкин.

Узун киприкларни ўстиришда бутакўз ўсимлиги ҳам ёрдам бера олади.

Мойчечак ҳамда бутакўз ўсимлигининг дамламаси ҳам киприклар учун жуда фойдали. Бу нафақат киприклар, балки кўзлар учун ҳам жуда фойдали. Дамлама кўзлардаги чарчоқни олишга қодир.

Бир ош қошиқ мойчечак ёки бутакўз ўсимлигини 200 мл қайнаган сувга солиб, дамлама тайёрланади. Дамлама маълум вақтга тиндириб қўйилади. Илиқ ҳолдаги дамламага дискли докани ботириб олиб, қовоқлар устига 15-20 дақиқага қўйилади.

Бундан ташқари бир нечта фойдали ўтларни аралаштириб ҳам дамлама тайёрлаш мумкин. Бунинг учун бир ҳил миқдорда олинган бутакўз, календула ҳамда янги дамланган кўк чойни аралаштириб дамлама тайёрланади.

* * * *

Бундан ташқари, киприкларни тиклаш ҳамда парваришлашда ниқоблар жуда фойдали. Бунинг учун бир ош қошиқ канакунжут мойи, бир чой қошиқ алоэ шарбати ҳамда А витаминининг ёғли эритмаси керак бўлади. Барча компонентлар аралаштирилади. Ниқобни уйқудан 2-3 соат олдин киприкларга сурилади. Уйқудан олдин киприкларни докали диск билан тозалаб олиш керак.

Мана шундай оддийгина усуллар билан киприкларингизни тиклаб олишингиз мумкин. Сиздан фақатгина озгина сабр талаб етилади, холос. Лекин бир кунда киприкларингиз ўсиб қолишини кутманг. Илк натижалар 2-3 ҳафтада сезила бошлайди.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here