Актриса Асал Шодиева ҳаётидаги энг катта хатоси тўғрисида гапирди

1

Сўнгги вақтда киноларда камнамо бўлиб қолган, ўз брендига асос солган ва мусиқага кўпроқ вақт ажрата бошлаган актриса Асал Шодиева билан MyDay нашри қисқа суҳбат уюштирди.

ЖУДА МУШКУЛ

Мен учун бировни кулдириш жуда мушкул. Шу ишнинг уддасидан чиқа олмайман.

КЕЧИРМАЙМАН

Сотқинликни асло кечирмайман. Ҳаётда кўп нарсани кечириш мумкин. Лекин сотқинлик асло кечирилмайди деб ҳисоблайман.

ХАРАКТЕРИМ

Талабчанман, айниқса ўзимга нисбатан ҳаддан ташқари.

ВОЗ КЕЧА ОЛМАЙМАН

Оиламдан асло воз кеча олмайман.

ҲУЗУР БАҒИШЛАЙДИ

Мусиқа менинг жону дилим, менга ҳузур бағишлайдиган асосий нарса.

ҒАШИМГА ТЕГАДИ

Ахмоқлик ва омилик менинг ғашимга тегади.

ЭНГ КАТТА ХАТОИМ

Энг катта хатоим Консерваторияга ўқишга кирмаганим бўлса керак.

MIEL МЕН УЧУН

Сўнгги пайтларда бор вақтим, ўй-хаёлларим MIEL билан боғлиқ. MIEL мен учун умид ва ишонч. Бу брендга асос солишимдан мақсад одамларга қувонч улашиш.

ЭНГ КАТТА ОРЗУИМ

Энг катта орзуларимдан бири Андреа Бочеллини кўриш эди, бу орзуим ушалди. Яна бир катта орзуим – Аль Пачинони кўриш.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here