Англияда яшовчи 52 ёшли Карен Уэйкфилдни 13 йилдан бери бегона эркакнинг арвоҳи таъқиб қиларкан…

0

 

Аёлнинг айтишича, у эркакнинг исми Малкольм бўлган. Мана, 13 йилдан бери арвоҳи тинчимайди. Гоҳ эшикни тақиллатади, гоҳ дераза ойналарини черта бошлайди. Баъзида эшикни шу қадар қаттиқ тарақлатиб ёпадики, аёл қўрқувдан ўлай дейди. Қизиғи, уйига меҳмон келса, арвоҳ ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ошхонага кириб боради-да, газга чой қўяди.

Арвоҳни икки марта суратга олишга ҳам муяссар бўлган. Илк бор 2007 йил баҳорида қаердандир қайтаётиб ўз уйидаги ётоқ деразасини суратга олганди. Не кўз билан кўрсинки, орқа фонда қаҳ-қаҳ уриб кулаётган эркакнинг сиймоси пайдо бўлди. Иккинчи марта 2013 йили шундай манзара намоён бўлди. Ўшанда Карен арвоҳ масаласини ўрганиб чиқишлари учун мутахассисларни чорлаганди. Улар зинапояни суратга олишганда, худди дераза суратидаги каби эркак сиймосига кўзлари тушди.

— Дастлабки йилларда ҳақиқатан қўрқардим, — дейди Карен. — Ҳозир эса ўрганиб ҳам қолдим. Ҳа, бу арвоҳ ҳеч қачон зиён етказмайди. Қачон қараса, кўнглимни олишга уринади. Баъзан у билан гаплашаман ҳам. Энди ўзини ёмон тутиб, худди ёш бола каби тўполон кўтара бошласа, бақириб ташлайман. Кўпинча кўйлагим этагига ёпишиб олиб у хонадан бу хонага ўтишимга халал беради. Гувоҳларнинг айтишига қараганда, ўша Малкольм деган эркак 57 ёшида оламдан ўтган экан. Арвоҳ худди ўша эркакники. Шу ёшга кирсаям, ҳануз ўзини болалардек тутади…

Мутахассислар айтишдики, Малкольмнинг арвоҳи Каренни марҳума рафиқасига ўхшатаркан. Шунинг учун ҳам унинг ёнидан кетмайди. Шу нарса аниқ. Арвоҳ Каренга ҳеч қачон ёмонлик қилмайди. Агар ёмонлик қилса, бу аёл аллақачон ё ақлдан озарди, ё ёруғ дунёни тарк этиб кетарди.

Ишқилиб, арвоҳларга ҳам худонинг ўзи тўзим берсин!

esoreiter. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here