Ҳордиқ ошхонаси: Қовурилган жигардан юмшоққина таом

0

Керакли масаллиқлар: картошка, тухум, 2 ош қошиқ ун ва таъбга кўра туз.

Жигарли начинка учун: жигар, пиёз, ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз, қора мурч, талқон, битта тухум сариғи.

Тайёрланиши:

1. Тайёр пюрега 2 ош қошиқ ун ва битта тухум сариғини қўшинг. Масса силлиқ ва қўлга ёпишмайдиган бўлиши керак. Сўнг картошкали массадан зразиларга шакл беринг.

2. Жигарни қайнатинг ва блендерда майдаланг.

3. Пиёзни майда тўғранг ва ўсимлик ёғида юмшоқ бўлгунча қовуринг.

4. Жигар ва пиёзни аралаштириб, туз ҳамда мурч сепинг ва 2 ош қошиқ картошка пюресини қўшиб, қориштиринг.

5. Начинкани солиш учун пюредан текис нончалар ясанг.

6. Сўнгра эҳтиёткорлик билан нончаларнинг қарама-қарши четларини бирлаштиринг ва керакли шаклни беринг. Зразилар чиройли чиқиши учун унинг икки томонини талқонга беланг.

7. Энг сўнгида уларни ўсимлик ёғи суртилган листга териб, 180-200 даражада 15 дақиқа давомида пиширинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here