Жиззахда Шароф Рашидов номли майдоннинг очилишига тайёргарлик кўрилмоқда (Фото)

0

26 октябрь куни ҳукумат раҳбари бошчилигидаги қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари ишчи гуруҳ билан биргаликда Жиззах шаҳри марказида барпо этилаётган Шароф Рашидов номли майдонда бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилади.

Хабарда қайд этилишича, давлат арбоби ва ёзувчи хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси 6 ноябрь куни очилиши режалаштирилган бўлиб, айни вақтда ҳудудда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Майдон марказида Шароф Рашидов ҳайкали қад ростлаган, унинг орқасида тўрт юлдузли ҳашаматли «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Бўстон» ресторани, ён қисмида кутубхона ва ахборот-ресурс маркази жойлашган. «Хўжа Нуриддин» мадрасаси олдида Хамид Олимжон ва Зульфия  халқ шоирларининг ҳайкали ўрнатилмоқда, унинг орқа қисмида жойлашган Шароф Рашидов музейининг таъмирлаш ишлари якунига етмоқда.

Фото

alt
© Фото: madaniyat.uz
alt
© Фото: madaniyat.uz
alt
© Фото: madaniyat.uz
alt
© Фото: madaniyat.uz
alt
© Фото: madaniyat.uz
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here