Стилистлардан фойдали маслаҳатлар

0

Пардоз ҳар бир аёлнинг энг муҳим қуролларидан бири. Аёл киши борки, ўзига доимо алоҳида эътибор бериб, доимо пардоз қилиб юриши керак. Лекин пардоз қилиш борасида ҳамманинг ўзига хос тушунчаси бор. Кимдир тўқ қилиб бўянишни яхши кўради, кимлардир билинар-билинмас бўянишга ҳаракат қилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам аёл ўзига мос, ўзинг табиий юз тузулиши ҳамда тери, соч, кўз рангига мос қилиб бўяниши керак. Акс ҳолда гўзаллик ўрнига кулгили ҳолат юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қуйидаги тавсиялар барча учун умумий бўлиб, пардоз қилишингизда ас қотиши шубҳасиз.

* Кўзлар микробларга нисбатан жуда таъсирчан. Шу боис фақатгина ўзингизнинг қалам, туш ва подводкангиздан фойдаланинг. Бу буёқ воситаларини бировга ҳам берманг. Ўзингиз ҳам бегоналарнинг воситасидан фойдаланманг. Акс ҳолда, микроб юқтириб олишингиз ҳеч гап эмас.

* Тональ креми ҳамда упа терининг табиий рангига максимал даражада яқин бўлиши керак. Бундан ташқари, уларни яхшилаб бўяшни унутманг.

* Терини уйқудан олдин ҳамда косметикадан фойдаланишдан аввал намлантириб олишга одатланинг. Намлантиришни тери гўзаллигининг асоси деса ҳам бўлади. Намланган терига косметика яхшироқ ётади. Уйқудан олдин намлантириш эса терининг майин ҳамда силлиқлигини сақлайди.

* Ҳаддан ортиқ қалин қилиб бўялган кўзлар табиий кўринмайди. Агар текис чизиқ чиза олмасангиз, подводкадан имкон қадар камроқ фойдаланиб, кўпроқ қаламдан фойдаланишингиз мумкин.

* Лабларни ҳам доимо намлантириб туришни унутманг. Совуқ ҳавода, албатта, лаб бальзамидан фойдаланинг. Бу лабларнинг қуриб кетишини олдини олади. Ҳа айтганча, намланган лабларга лаб бўёғи ҳам яхши сурилади.

* Уйқудан аввал пардозни ювишни унутманг. Бу қоида барчага таниш бўлса керак. Агар унга амал қилинмаса терининг қариш жараёни тезлашади. Декоратив косметика терини қуритади. Кўзлар учун косметика эса қовоқларни тортилишига сабаб бўлади. Натижада эса кўз атрофига ажинлар эрта туша бошлайди.

* Агар либосингиз оқ, қора, жигар ранг ҳамда кул рангида бўлсагина косметикани шу тусда танлашингиз мумкин. Агар либос пушти, яшил, қизил, кўк ҳамда тўқ сарғиш рангда бўлса тенни ҳудди шу рангда танламанг. Бундайин бир ҳиллик жуда нотабиий кўринади. Бу қоида фақатгина нейтрал рангларга нисбатан мос келади.

* Румянанинг ранги ёноқларингизнинг табиий рангидан узоғи билан икки тонга тўқроқ бўлиши мумкин. Унутманг, узоғи билан. Ахир, сиз циркда томоша кўрсатмоқчи эмассизку? Бундан ташқари, румянани думалоқ қилиб бўяш аллақачн урфдан чиқиб бўлган. Румяна яноқлардан юқорига қараб ҳаракатланган ҳолатда бўлиши керак.

* Растушевка қилишга катта эътибор қаратинг. Имкон қадар табиий кўринишга ҳаракат қилинг. Пардозингизда кескин ажралишлар бўлмаслиги керак. Растушевкангиз сифатли ҳамда табиий чиқишини истасангиз махсус чўткалардан фойдаланинг.

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here