Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 1 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун атрофдагилар билан бошқа кунлардагига нисбатан мулойимроқ, илиқроқ муносабатда бўлинг. Акс ҳолда энг яқин дўстга айланганлар билан ҳам орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Хизмат сафари, мажлис ва фойдали келишув амалларини куннинг иккинчи ярмига режалаштиринг. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиши кутилади. Лекин чўнтагингиз пулсиз қолмаслиги тайин. Ҳаво ўзгарувчан, демак, ўта соғлом бўлсангиз ҳам саломатлигингизни назорат остига олишингиз керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар 1 ноябр куни бор имконият ва кучингизни беҳуда сарфламасликни маслаҳат беришади. Йирик харидлардан бош тортинг, йўқса заҳира пулингиздан ҳам айрилиб, қарзга ботишингиз ҳеч гап эмас. Тадбиркор бўлсангиз, кечқурун янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашингиз кутилмоқда. Бу шартнома сизни келажакка янада ёрқинроқ назар билан боқишга ундаб туради. Саломатликни авайланг. Организмни жисмоний зўриқишга мажбур этманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

1 ноябр куни шу қадар мулойим, одамохун, шинавандага айланасизки, ҳатто, душманларингиз, сизга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар ҳам бир дақиқа бўлсин суҳбат қуриш пайида бўлишади. Асосийси, ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржамликни сақлаб қолинг. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ фавқулодда сафарга отланишингиз зарур бўлади. Шунинг учун режалаштирилган барча тадбирларни ортга суришингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабдан сизни яқин танишлар, дўстлар, қариндошлар ҳурмат-иззат ва олқиш, хушомадларга кўмишади. Лекин муҳаббатда кўнгилсиз вазиятларга тушишингиз кутилади. Молиявий муаммоларингиз тушдан кейин ижобий ҳал бўлади. Пластик карточкангизга катта пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Кун давомида саломатлигингизни қатъий кузатув остига олинг. Сал ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, дарҳол врач чақиртиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ижодкорлар, оддий ишчи-хизматчилар ва спортчилар учун 1 ноябр муваффақиятли ва унумли кечади. Ҳатто, астойдил бир ишга киришмасангиз ҳам муваффақият сиз тарафда бўлади. Куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишиб қоласиз. У молиявий ва ҳуқуқий муаммоларингизни ҳал этиб бериши мумкин. Эмоцияга эрк берманг. У сизни фақат кўнгилсиз вазиятлар сари етаклайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун ҳаётга, одамларга ва ёруғ дунёга фақат реал кўз билан боқишни маслаҳат беришмоқда. Хаёлпарастлик, сароб ҳақида ўйлаш сизга заррача наф келтирмайди. Барча яхши ниятларга реал ҳаракатлар натижасидагина эришишингиз мумкин. Муҳаббатда ҳам иллюзиядан воз кечинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қарз кўтаришингиз шарт эмас, бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ тер тўкишингиз лозим холос. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

1 ноябрда шахсий ҳаётингиз гуллаб-яшнайди. Омад сиз билан бирга бўлади. Бундан ташқари, бугун клиникаларда профилактик муолажалар олиш ҳам хайрли кечади. Саломатликни мустаҳкамлашда ҳам фақат мутахассисларга ишонинг, халқона усуллар сизга аксинча зиён етказиши мумкин. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Обрўли, пулдор, юқори лавозимли шахслар билан мулоқот қилишга тўғри келса, принципларингиздан воз кечинг-да, оддий, шинаванда одамга айланинг. Шунда ошиғингиз олчи бўлади. Ҳар бир ишни бажаришда сергак ва эътиборли бўлинг. Бўлмаса, тузган режаларингизнинг барчаси саробга айланади. Янги касб эгаллаш ниятида кўчага чиққанлар албатта омадга эришишади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 ноябр куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам камроқ бировларга буйруқ бериб, кўпроқ тинглашга одатланинг. Чунки сизнинг буйруқбозликка асосланган чақириқларингиз атрофдагиларга ёқмайди. Оқибатда ҳамкасблар ёки оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Баҳс мунозараларни четга суринг. Бу ҳам сизга фақат жанжал ва кўнгилсиз вазиятларнигина ҳадя этади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишда режимли усуллардан фойдаланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталаб уйқудан уйғонгач, аввал рўзғордаги майда-чуйда юмушларни адо этинг ва шундан кейингина ишхонангизга йўл олинг. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда етти ўлчаб бир кесинг. Молиявий масалада омадингиз чопмаслиги, шу туфайли кайфиятингиз ёмонлашуви кутилади. Аммо бу нарсалар жаҳл қилиш, қайғуришга арзимайди. Билингки, пулсиз қолмайсиз. Орзуингиздаги катта пулни эса бошқа куни ишлаб топишингиз тайин. Ахир, худонинг куни кўп-ку!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

1 ноябр куни куч ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Ирода кучингиз бошқаларидан ҳам ошиб тушади. Шунинг натижасида қаршингизда кўндаланг бўладиган ҳар қандай мушкулот ва тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Атрофингиздагиларни ҳам хуш кайфиятингиз ёрдамида мамнун этасиз. Фақат ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда мулоқотлар қилинг. Суҳбатларда меъёрни билинг. Бу овқатланишингиз масаласига ҳам алоқадорлигини унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Куннинг биринчи ярмида кимдандир ўзингиз учун жуда ёқимли бир хабарни эшитасиз. Жиддий баҳона бўлмаса, жаҳл отига минишингиз, зардали ҳаракатларни содир этишингиз шарт эмас. Оқимга қарши сузмасдан, ақл билан иш тутсангиз, барча режаларингиз амалга ошади. Кечқурун сизни жуфтингиз кутилмаган совға билан сийламоқчи.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here