Майкл Жексон яна бир бор энг бой марҳум «юлдуз»лар рейтингида етакчилик қилди

0

Майкл Жексон «Forbes» журнали томонидан ҳар йили маданий мероси ўлимидан кейин ҳам даромад келтиришни давом этаётган машҳурлар рейтингига етакчилик қилди. «Forbes»да таъкидланишича, 2009 йилда вафот этган «поп-мусиқа қироли» ушбу рўйхатдан бешинчи бор биринчи ўринни эгалламоқда, деб хабар берди «ТАСС».

Нашр ходимларининг ҳисоблашларича, «поп-мусиқа қироли»нинг меҳнат маҳсуллари, шунингдек, унга тегишли мулклар билан ўтказилган операциялар, унинг меросхўрларига 12 ой давомида 75 миллион доллар келтирган. Бунда биринчи навбатда Лас-Вегасдаги «Cirque du Soleil» томоша дастуридан ўрин олган «Scream» альбоми ҳамда «EMI» овоз ёзиш компаниясидаги улуши катта рол ўйнаган. Бу ҳақда Daryo.uz маълумот берди.

Ўтган йилда ушбу кўрсаткич 825 миллион долларни ташкил этган. Ушбу маблағнинг катта қисми — 750 миллион доллари дунёдаги энг йирик овоз ёзиш компанияларидан бири бўлмиш «Sony/АТV»даги улушининг сотувидан келган.

Рейтингдан иккинчи ўринни ўтган йилнинг сентябрида вафот этган профессионал гольфчи Арнольд Палмер эгаллади. Унинг кўрсаткичи — 40 миллион доллар. Ушбу пулларнинг асосий қисми у томонидан яратилган ичимликка  (лимонад ва совуқ чойдан иборат) тегишли ҳуқуқларнинг, шунингдек, бошқа интеллектуал мулкларининг сотувидан келган.

Учинчи ўринни эса 2000 йилда оламдан ўтган америкалик карикатурачи Чарльз Шульц банд этди (38 миллион доллар). У Pеаnuts номли комикснинг муаллифи ҳисобланади. Даромаднинг асосий қисми рассом томонидан яратилган қаҳрамонларни ишлатиш ҳуқуқидан келган.

Тўртинчи ўринни 1977 йилда вафот этган Элвис Пресли эгаллади (35 миллион доллар). Ўлганига бир неча ўн йил бўлганига қарамай, мухлислар ҳамон қўшиқчининг дискларини, унинг сурати туширилган буюмларни сотиб олишни ва унга тегишли Мемфис шаҳридаги «Грэйсленд» ер-мулкида ташриф буюришни давом этмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here