Семириб кетяпсизми? Унда бу қоидаларга амал қилинг

0

Баъзида тўғри овқатланиш анчайин мураккаб бўлади. Айниқса, авваллари ўзингизгиздан ҳеч нарсани аямаган бўлсангиз. Аммо бу имконсиз дегани эмас. Австралиялик диетолог Клэр Коллинз эса бу борада сизга яқиндан ёрдам бериши мумкин бўлган қоидаларни тузиб чиқди.

Коллинзнинг сўзларига қараганда бунда ўзингизнинг иродангизга эмас, балки сизни ортиқч еб қўйишингиз мумкин бўлган ҳолатлардан узоқроқ юришни тавсия этади.

1. Мевалар солинадиган чиройли идиш сотиб олиб, уни тўлдиринг-да, ошхонанинг энг кўринган жойига қўйиб қўйинг. Қолган нарсаларни эса кўзингиздан узоқроқда, совуткичда сақланг.

2. Бозорга кетаётганингизда сотиб олишингиз керак бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузиб олинг. Унда имкон қадар ширинликлар, печенялар бўлмасин. Тадқиқотлар натижасида, маълум бир режага асосланиб иш тутганларнинг тезроқ ва самаралироқ озгани аниқланган.

3. Дўстларингиз билан қаҳвахонага боришдан аввал бирор нима еб олинг. Ана шунда қаҳвахонага бориб олиб фақат қаҳва билан чегараланмасдан яхшироқ нарса ҳам ейсиз. Бир қарашда бу нотўғрига ўхшайди. лекин америкалик олимлар 22000 та кўнгилли иштирокчи билан сўровнома ўтказиб, қаҳва ҳамда турли ҳил парҳезбоп ичимликлар билан чекланадиган одамлар аслида кўпроқ нарса еб қўйишлари мумкинлиги исботланган.

4. Шоколад ҳамда бошқа нарсаларни вақти-ақти билан еб олиш одатидан воз кечинг.

5. Иш жойингизда фойдали маҳсулотлар бўлишини таъминланг. Масалан, мева ёки сабзавотлар. Ва албатта тоза сув.

6. Сумкангизда доимо олма ёки бошқа бир мева бўлсин. Шундан енгилгина очлик пайти ортиқча еб юбормайсиз.

7. Косага кўп овқат солманг. Ана шунда тўйган бўлсангиз ҳам оҳиригача еб қўйиш одатингиз сизга панд бермайди. Тадқиқотлар натижасида 92 фоиз одам идишига солинган овқатни оҳиригача ейиши тасдиқланган. Агар яна озгина ейингиз кеб қолса овқат ўрнига салат енг.

8. 1+1=2 ёки 2+2=5 каби акцияларга чалғиманг. Бу сизни ўз-ўзидан керагидан ортиқроқ истеъмол қилишингизга олиб келади. Бундан ташқари, тадқиқотлар натижасида каттароқ ўрамдаги маҳсулотларни танлайдиганлар одатдаги ўрамдан фойдаланиладиганлардан кўпроқ истеъмол қилиши аниқланган.

9. Агар турфа ҳил маҳсулотларга бой зиёфатга борсангиз энг аввало дастурхонда нималар борлигига эътибор беринг кейин эса шундан энг фойдалсини танланг.

Тадқиқотларда одамлар биринчи бўлиб эътибори нимага тушса ўшина ейиши аниқланган. Агар зиёфатни сиз ташкиллаштираётган бўлсангиз фойдали маҳсулотларни меҳмонларга яқинроқ жойга қўйинг.

Бундан ташқари, диетологнинг фикрича пала-партиш парҳез тутгандан кўра аниқ бир режа тузиб олган маъқулроқ экан.

Юқоридаги тавсиялар эса сизга ас қотади, деган умиддамиз.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here