Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 2 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи навбатда шахсий муаммоларингизни ҳал этинг. Ана ундан кейин бошқаларнинг ишига ёрдамлашиб юборсангиз ярашади. Оила аъзоларингиздан кимдир сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши мумкин. Атрофдагилар билан асабий тарзда мулоқот қилмасликка интилинг. Кимдир билиб-билмай сизни ҳақорат қилиши ва икки ўртада жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Саломатликни мустаҳкамлаш учун кўпроқ калорияли таомлар ҳамда мевалар истеъмол қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Агар катта пулга эга чиқишни хоҳласангиз, 2 ноябр куни таваккал қилинг. Фақат шугина сизни кўзланган ниятга етказиши мумкин. Ҳар қандай турдаги дориларни ичиш ёки қабул қилиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Башарти қаерингиздир оғриб безовта қилса, халқона усуллар ёрдамида даволанишга ҳаракат қилинг. Халқона йўл билан тайёрланган дориларнинг организмга салбий таъсири камроқ бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Илож топсангиз, бу сайрни велосипедда амалга оширинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 ноябр куни ҳамкасбларнинг фикрлари, мақсадлари билан қизиқиб кўринг. Уларнинг кайфиятини шу баҳонада илғашга уриниб кўринг. Шундан кейин ўзингизга оғирлик қилаётган юмушни бажариш учун уларни ҳамкорликка таклиф этинг. Кун давомида ҳасадгўйларнинг таъқибига учрашингиз кутилади. Жуфтингиз ҳам кечқурун бўлар-бўлмас баҳоналар билан танқид остига олиши мумкин. Бундай лаҳзаларда яхшиси тингловчи ролини бажара қолинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун рўзғор билан боғлиқ юмушларни бажаришда, муаммоларни ҳал этишда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Хатога йўл қўйсангиз, оқибати кўнгилсизликлар билан тугаши мумкин. Азартли ўйинлар, спортнинг экстремал турлари ва таваккалчиликдан воз кечинг. Жароҳат олишингиз ҳамда кўнгилсизликларга дуч келишингиз хавфи бор. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади. Фақат ташқи кўринишингизни тартибга келтириб олишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 ноябр куни юлдузлар лотерея ўйнаб катта пул ютиб олишингиз мумкинлигини башорат қилган. Бу фақат олдиндан лотерея чиптаси сотиб олганларгагина тегишли. Шахсий ҳаётда принципларга асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этиш кўнгилсизлик келтиради. Жуфтингиз билан муносабатларингиз янада мустаҳкам бўлиши учун мулойимлик, меҳрибонлик каби туйғуларга кенг йўл беринг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланишлари кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун паризод буржида таваллуд топганларнинг энергетикаси бошқа кунлардагига нисбатан заифроқ бўлади. Шунинг учун уддалашга кўзингиз етмаган ишларга қўл урманг. Ғийбатчи, ичи қора, иккиюзламачилардан нарироқ бўлинг. Бундай заиф энергетика билан улар сизни бир чўқишда ерга қулатиши ҳеч гап эмас. Севимли машғулот билан шуғулланиш, профессионал касб билан боғлиқ янги ғоялар ўйлаб топиш сизга омад келтиради. Саломатлигингиз яхши эмас. Бу масалага жиддий эътибор беришингиз керак.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 ноябрда энг яқин дўстлардан бирига айланган инсон молиявий жиҳатдан сизга кўмак бериши мумкин. Шунинг баҳонасида киссангиз пулга тўлади ва энди кўзда тутилган харидларга қўл ураверсангиз бўлади. Шахсий ҳаётда аҳиллик, хотиржамлик йўқлигига ўзингиз сабабчисиз. Энг тотли туйғуларни ўзингиздан нари суриб ташлагансиз. Энди уларни ортга қайтариш учун сабр билан иш тутишингиз лозим. Айниқса, оиласиз бўлсангиз, оилалиларга қараганда икки ҳисса кўпроқ тер тўкишингиз керак бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 ноябр сиз учун харажатлар куни дейишса, ишонаверинг. Ҳақиқатан, кечга қадар анча-мунча нарсага пул сарфлаб қўясиз. Лекин ташвиш чекишга сабаб йўқ. Чунки сотиб олинадиган буюмларнинг барчаси рўзғор учун энг муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, ёши ўтган кекса қариндошларга моддий кўмак беришингиз ҳам айнан бугунга тўғри келади. Шундай экан, кун бўйи молиявий масала билан кўпроқ шуғулланинг. Оилавий бюджетни қайтадан тўлдириб қўйиш керак-ку, ахир, тўғри эмасми!?.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 ноябр куни эрталабдан кайфиятингиз жанговар бўлади. Сиз учун олдинда кутилаётган ишлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар чўт эмас. Ҳатто, қизиқишда ўтган кунларда ижобий ҳал этилмай қолиб кетган муаммоларнинг ҳам белини синдириб ташлайсиз. Бироқ оилада сизни стрессли лаҳзалар кутади. Агар тилга эрк берсангиз, эсда тутинг, севимли инсонингизни бир умрга йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун кимлардир бажаришдан бош тортган ишларга қўл урманг. Ўзингизнинг ташвишларингиз, ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Раҳбарлар билан муносабатингиз жуда яхши кечади. Ҳатто, илгаригидан-да яхшироқ бўлади. Бу ишингизда сифат юқорилиги туфайлидир. Хусусий мулк ва пулларингизни доимо назоратда ушланг. Кечқурун фирибгарлар назарига тушиб, катта пул йўқотишингиз эҳтимоли бор.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 ноябрда куннинг биринчи ярмидан бошлаб янги лойиҳаларни амалга оширишга киришасиз. Ва кечгача барча ишларингизни уддалайсиз, раҳбарларингиз олдида юзингиз ёруғ бўлади. Бу катта миқдорда мукофот олишингиз учун ҳам кенг йўл очиб берса ажаб эмас. Оиласизлардан кимдир бугун суюкли инсонидан ёқимли хабар эшитади. Кечқурун сизни рўзғор учун қилинадиган катта сарф-харажатлар кутиб турибди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Гап пул масаласига бориб тақалса, ҳеч қачон узоқ кутманг, иккиланманг. Акс ҳолда муваффақиятсизликка учрашингиз муқаррар. Шахсий ҳаётга келсак, муаммолар йўқ эмас. Жуфтингиз билан анчадан бери дилдан суҳбат қурмагансиз. Қачон қараса, иш баҳона бўлган-у, кунлар ўтаверган. Бугун муносабатларга ойдинлик киритиб олмасангиз бўлмайди. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here