Хитой махсус технология ёрдамида IQ юқори бўлган инсонлар яшайдиган мамлакатга айланмоқчи

0

Олимларнинг фикрига кўра, инсоннинг IQ (Интеллект коэффициен) ти наслдан-наслга 50-80 фоизи мерос бўлиб ўтади.
Хитойнинг BGI- компанияси бугунги кунда ақлий қобилиятини ошириш учун жавоб берадиган генларни аниқлашга умид қилиб, юқори математик қобилиятга эга бўлган одамларнинг геномларини тушуниш билан шуғилланмоқда.
BGI-компанияси Хитойнинг Шензҳен шаҳрида жойлашган бўлиб, генетикани ўрганиш бўйича дунёдаги энг йирик марказ ҳисобланади. Ҳозирда BGI компаниясида ишлаётган олимлар, 2000 дан ортиқ истеъдодли инсонларнинг ДНК наъмуналарини тўплаб, уларни «оддий» одамларнинг геномлари билан таққослаш орқали, одамларни ақлли қиладиган генларни топишга умид қилишмоқди.
Келажакда ушбу маълумотни ота-оналар энг «ақлли» эмбрионни танлаши учун ишлатишга режалаштирилган. Қаранг а! Мутахассислар, аксарият болаларнинг IQ-лари ота-оналарининг қийматларидан 13 баллгача фарқ қилади деб таъкидлашмоқда. Тўғридан-тўғри Давлат Кенгашига бўйсунадиган Хитой Давлат тараққиёт банки ушбу тадқиқотларни давом еттириш учун BGI компаниясига 1,5 миллиард доллар ажратди. Ахир ўйлаб кўринг қайси оила соғлом ва иқтидорли авлодни кафолатлаш учун бир неча минг доллар тўлашни рад етади? Масалан: Дунёдаги юқори рейтингли олийгоҳларда контракт тўлаб ўқишдан кўра бу технология яхшироқку, қолаверса IQ юқори бўлган инсонлар бошқа инсонларга йўлбошчи бўлади. Бир тасаввур қилинг а, IQ юқори бўлган инсонлар яшайдиган мамлакатни келажаги қандай бўлади? Биз ўйлашимизча, бу болалар ўз мамлакатигаям, она еримизга ҳам сиғмайди, улар ўзларига мос сайёраларни кашф қилишади. Яна билмадим. BGI нинг етакчи тадқиқотчиларидан бири Zhao фикрича келажакда кўплаб мамлакатлар ўзларининг миллий соғлиқни сақлаш дастурининг бир қисми сифатида боланинг генетик танловини эълон қилишга киришишади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here