Мафия сардори (60-қисм)

0

Оксана бошини хам қилганча анча нарида кетаётган Шоҳруҳни кўриб, аввалига ҳайрон бўлиб ойнадан қараб турди. Йигитнинг аҳволи иши битмаганидан дарак берарди. “Дада, шунчаликка ҳам борасанми? Ҳаммасини сенга тушунтирдим-ку, ҳеч бўлмаганда, одамгарчилик қил эди. Ишини битирмасанг ҳам, кўнглини овлагин эди. Бечора…” — дея хаёлидан ўтказиб хонасидан югуриб чиқди. Шоҳруҳнинг исмини айтиб чақириб, уни тўхтатса ҳам бўларди. Аммо у бундай қилмади. Етиб олиб қўлидан ушлаганча тўхтатмоқчи бўлди. Шундай қилса, ҳар ҳолда романтик ҳолат бўларди. Шоҳруҳ ишдан ҳам кўра бошқа нарсани ўйларди. Жуда қисқа муддатга бўлса ҳам, хаёли чалғирди. Шуниси ҳам Оксанага кифоя. Ахир одамзод қачонгача фақат ўз манфаатини ўйлаб яшайди? Аслида, у ўйлаган режа ҳам манфаатнинг бир турига кирарди. Бироқ сал бошқачароқ, яъни унда самимийлик унсурлари бор эди.

Йигитнинг одими тезлашгач, Оксана югурди.

— Ҳой йигит, — деди у Шоҳруҳнинг олдидан чиқар экан, — хайрлашмасдан қочиб қолмоқчимисиз? Нақадар одобсизлик. Ҳатто кечириб ҳам бўлмайди. Ахир биз шунчаки таниш эмасмиз-ку?!

Оксана унга мафтункор жилмайди. У қандай қилса, йигитлар кетганларидан кейин ҳам уни эслаб юришларини яхши билар эди. Боқишлар, сўзлар, қадди-қоматнинг кўриниши — буларнинг бари эҳтиросга айланган бўлиши керак. Шунда сенга керакли бўлган одам ёнингдан кетганидан кейин ҳам сени хотирлайди. Ва ажойиб бир кунда, (балки соатда) ёнингга қушдай учиб келади. Бироқ айни дақиқада Шоҳруҳ уни кўрмаётгандай эди. Хаёли шунчалик банд эдики, ўйлашга халақит бераётган қизни ёмон кўриб кетди.

— Кетишим керак, — деди у Оксанага жиддий боқиб, — тезроқ.

— Келасанми?

— Билмадим.

Шоҳруҳ бошқа ҳеч нима демади. Югуриб кетди. Дарвоза ёнида унинг йўлини қўриқчи йигитлар тўсишди.

— Кетишингга ҳеч ким рухсат бергани йўқ, — деди улардан бири.

— Қолишимга ҳам.

Шу пайт орқадан Оксананинг аламли, ғазабга лиммо-лим овози эшитилди.

— Қўйворинглар, йўқолсин!

Унинг гапи Шоҳруҳнинг миясига яшиндай урилди. Беихтиёр ўгирилиб қизга қаради. Гарчи икковининг орасидаги масофа анчагина бўлса-да, йигит қизнинг қай аҳволда турганлигини ич-ичидан сезарди. “Севиб қолган бўлса-я?.. Гарчи орамизда ҳамма иш бўлган бўлса ҳам, азбаройи қарзини узиш учун қилди, деб ўйлагандим. Эсиз, отаси билан эндигина чиқишганимда… Бундай майда-чуйдалар одамнинг оёғидан чалади. Асло чалинмаслигим керак. Бир дақиқа ҳам. Айниқса, Юлдуз мени интизорлик билан кутаётганида. Яхшиямки, Оксана билан иккаламизнинг орамизда бўлган воқеадан хабари йўқ. Билиб қолса, икки дунёда ҳам мени кечирмайди… Атайлаб қилмадим-ку, шунақа бўлиб қолди. Менга қолса, умуман яқинига йўламаган бўлардим”, қабилида ўй сурган Шоҳруҳ бир қанча муддат туриб қолди. Кейин уйқудан уйғонди гўё. Кўзларини катта-катта очиб, рўпарасида турган сўхтаси совуқ йигитларга қаради, сўнг уларнинг ёнидан ўтиб кетди.

Бу ердан қўналғасигача масофа олис эди. Аввал шаҳарга борилар, ундан сўнг яна икки соатча юриларди. Шоҳруҳнинг ичи ёнаётганди. Машинада зўрға ўтирди. Агар шу тобда қаноти бўлганидами, учарди. Тўхтамасдан, нафаси бўғзига тиқилиб қолса ҳам, қанот қоқиб кетаверарди…

Чанг-тўзон кўтарган машина бирдан тормоз берди. У эшикни очиши билан ўзини ерга отди ва югурди. Унинг келганини кўргач, бир нарса демоқчи бўлгандай атрофида юрган йигитлари тилларини тишлаб қолаверишди. Чунки Шоҳруҳ уларга қараб ҳам қўймади. Қарсиллатиб эшикни очди-ю, шу заҳоти ўзини ичкарига урди. Йўлак, йўлакдан бироз юрилгач, Юлдузнинг хонаси… Яна бир марта эшик ғийқиллаб очилиб, шу тарзда ёпилди. Ва Шоҳруҳ Юлдузнинг каравоти ёнида Бекни кўрди. Пешонасидаги тер муз бўлиб ёпишди. Ичидан бир нима чирт этиб узилгандай бўлди. Кўйлакларини бирма-бир ечиб ташлаётганида Оксананинг: “Қизим бор, деб бошқа айтма. Менинг ҳам йигитим бор. Лекин бу нарса сен билан яқинлик қилишимга халақит беролмайди”, деган гапини эслади. “Наҳотки Юлдуз ҳам шундай ўйласа, муҳаббати бўла туриб, қисқа муддатли лаззатдан ўзини тиймаса?!” — деб ўйлади.

Бек Шоҳруҳни кўриши билан ўрнидан сапчиб турди. Худди айб устида қўлга тушган одамдай. Ахир у эндигина юрак ютиб Юлдузнинг қўлини ушлаганди. Олдига неча марта кириб чиқди. Ҳар кирганида шириндан-ширин сўзларни айтди. Қизнинг кайфиятини кўтариш учун латифалар тўқиб-бичди. Ўзини яхши кўрсатишга уринди.  Бироқ,  шифтдан кўзини узмай ётган қизнинг юзида зиғирчалик ўзгариш бўлмади. Унинг бутун ўй-хаёли бир-биридан чалкаш ишлар ва Шоҳруҳнинг ақлга сиғмайдиган тентакликлари билан банд эди. У бу чигалликлардан чиқиб кетишни ўйларди. Илгарилари, ҳали Шоҳруҳни учратмасидан бурун осонлик билан ҳамма муаммони ҳал қиларди. Дарров кўнгли хотиржам тортарди. Энди иккиланиб қолди. Тўғрироғи: “Шоҳруҳ нима деркин?” деган ўй бир қарорга келишига халақит берадиган бўлди. Бунинг учун ҳатто Шоҳруҳга жуда эрта, (балки умуман) юрагини топширганидан афсусланди ҳам. У ўйлардан чарчаб, Бекнинг сўнгги латифасини эшитди. У ҳақиқатан ҳам кулгили эди. Сал илгарироқ бўлганида, эҳтимол, хандон отиб кулган ҳам бўларди. Лекин ҳозир жилмайиш билангина чекланди ҳамда йигитнинг мардлик қилишига имконият яратиб берди. “Бўлди, — ўйлади Бек, — энди қўлини ушлаб, сиқиб қўяман… Йўқ, қўйиб юбормайман. Тортиб олмоқчи бўлса, маҳкамроқ ушлайман. Агар менга қизиқиши бўлса, индамайди… Мабодо жаҳли чиқадиган бўлса, бошқа нарса ўйлаб топаман”, дея хаёлидан ўтказди у ҳамда иккиланиш билан аввал Юлдузнинг оппоқ, узун бармоқлари устига қўлини қўйди. Эти жимирлаб кетди. Нафас олиши тезлашди. Сўнг секин нозик бармоқларни кафтлари орасига олди. Бахтига, Юлдуз қўлини тортиб олиш учун умуман ҳаракат қилмади. Худди Бекнинг қилиғи ёққандай, қўлини унинг ихтиёрига топшириб қўйди. Ва ана шу пайтда ердан чиқдими, осмондан тушдими, Шоҳруҳ пайдо бўлди. Унинг важоҳати шунақанги қўрқинчли эдики, агар дев кўриб қолса, олди-орқасига қарамай қочарди.

* * *

Хонзода бир муддат ўғлини таниёлмай, унга термилганча қотиб қолди. Бўйни бўш, нимани айтсанг, қилиб кетаверадиган, мактабнинг энг аълочи ўқувчиси, ота-онасининг умиди ҳозир жирканч бир қиёфада турарди.

— Жаҳон… Жаҳонгир болам, сенга нима бўлди? — деди Хонзода ютиниб.

— Ойи! — деди онасига еб қўйгудек тикилган Жаҳонгир. — Менга ҳақиқатни айтинг… Мен… Мен ҳаромзодаманми?!

— А-а! Нима дединг?! — дея бақириб юборди Хонзода кўзи косасидан чиқиб кетгудек бўлиб.

— Такрорлайман, мени кўчадан орттириб келганмисиз?

— Жаҳонгир, сенга нима бўлаяпти ўзи? Босинқирадингми? Ёки тушингда бирон ёмонроқ…

— Ойи! — бақирди ўғил. — Айлантирмасдан гапимга жавоб беринг!

— Сен… — деди титраб кетган Хонзода, — сен…

Унинг тили негадир танглайига ёпишиб қолган, шу битта сўздан бошқасини айтишга қурби етмаётган эди. Шунингдек, унинг ранги борган сари докадек оқараётганди. Бир неча сониядан кейин оёқ-қўли бўшашиб ўтириб қолди. Сўнг йиқилди. Ўғли эса бу воқеага одатий ҳолдай, шунчаки қараб турди. Хонзоданинг кўзи юмилганидан кейин эса:

— Ҳар доим шунақа, битта гапни айтсанг, ўзидан кетиб қолади. Кошки мен шунга ишонсам… Мамаша, — деди у Хонзодага иржайиб қараркан, — деньги… деньги керак менга. Берворинг, кейин ҳушингиздан кетиб ётаверасиз…

Хонзодадан жавоб бўлмади. У ҳатто қимирлаб ҳам қўймади.

— Уфф, — деб Жаҳонгир сочини ғижимлади, — бошим оғриб кетаяпти. Эллик грамм ичмасам ўлиб қоламан.

У секин онасининг устидан ҳатлаб ўтди-да, унинг полда бир тарафга қийшайиб ётган сумкачасини ковлади.

— Во-о! — деди бир сиқим пулни оларкан, Хонзодага назар ташлаб қўйиб. — Ўзимнинг бойвачча мамашкам бор-да. Любой время пули бўлади. Яна унча-мунча пул билан юрмайди.

У ташқарига чиқиб кетди. Тўзғиган сочлар, ювиқсиз башара-ю, кир қўл билан. Бунинг устига, кийимлари ғижим эди. Кўрган одамнинг ғашини келтирарди. Биров уни соғ деб ўйламас, ҳойнаҳой, ахлат титувчилар қавмидан бўлса керак, деган хаёлга борарди. Фақат қўшнилар уни орқасидан бўлса ҳам танишади… Бундан улар учун янги шакл ва мазмундаги ғийбат тайёр.

Хонзода ярим соатча ётди. Сўнг устига тегирмон тоши қўйилгандек вазмин бошини зўрға кўтарди. Юзини тўзғиган сочларидан тозалади. Ўрнидан туриб, ўғлининг ётоқ жойига ўтирди. Кулдондан ярмигача чекилган сигарета донасини олиб, худди ундан бирон нима топадигандай термилиб турди. Сўнг гугурт чақиб, уни тутатди. Ўзича чеккан бўлди.

— Хонимлар ва жаноблар, — деди атрофидаги жиҳозларга телбавор қиёфада бир-бир назар ташларкан, — қисқаси, мен бутунлай қаршиман. Ҳа… Ҳа, қаршиман. Чекмаслик одам фантазиясини бўғади. Бир жойда қолиб кетишга мажбур қилади. Хонимлар, ахир ҳаётга бир марта келгандан кейин ҳар бир аёл маликалардай яшаши лозим.

У тутунни ютиб юборди ва бирдан аксира бошлади. Кўп марта баланд овозда аксирди. Кўзидан ёш чиқиб кетди. Кейин у йиғлашга тушди. Бақириб-бақириб, айтиб-айтиб йиғлади. Бир муддатдан кейин эса йиғидан тўхтади.

— Ҳали, — деди ўзига-ўзи гапириб, — ҳаммаси тугагани йўқ. Изига тушиб кетиш имконияти бор. Ойим мени ҳайдаган, дадам касалхонада ётган бўлса ҳам, эримнинг акаси Бўрон ака бор. Иродали, бой, ҳар ерда сўзини ўтказа оладиган. Битта укасига барибир ичи ачийди. Унинг ёнига бораман. Ялинаман, ёлвораман, оёқларини ўпаман… Шошма-шошма, нега бундай қиларканман? Ахир унинг иккинчи хотини борлигини биламан-ку! Ҳатто бир марта нозиккина белчасидан қучоқлаб супермаркетга олиб кираётганини ўз кўзим билан кўрганман. Агар илтимосимни ерда қолдирадиган бўлса, овсиним Фароғатхон бошида ёнғоқ чақади.

У дарров кўз ёшларини артиб ўрнидан турди. Деразаларни очиб ташлаб: “Жаҳонгир болам-а, ҳеч бўлмаганда деразани очганингда, хонанг бунчалик сасимаган бўларди”, деди ва дадил қадам ташлаб хонасига кирди-да, кўзгу ёнига борди. Яхшилаб юз-кўзига тикилди. “Эҳ, бу аҳволингни кўрган одам қари кампир дейди. Нега бунча абгор бўлиб юрибсан? Қани, тезда ўзингга оро бер-чи”, деб ойнадаги аксига тегинаркан, “пучуқ қиз”, деди қайсидир қариндошининг гапини эслаб.

У обдан бўёқларни юзига чаплаганидан кейин ўзига ёқадиган пушти ранг кўйлагини кийди-да, бошқатдан ўзини ойнага солди. Гўзаллигидан кўнгли хотиржам  тортгач,  пастки қаватга тушди. Сал бўлмаса, кўчадан кириб келган ўғли билан тўқнашиб кетаёзди.

— Вой-бўй, — деди кўзи сузилган Жаҳонгир, — олифта бўлиб олибсизми? Нима, менга бошқа дада олиб бергани кетаяпсизми? Боягина ўлаётгандингиз-ку, дарров эсингизга янги дадам тушиб қолдими?

— Ўчир овозингни, ярамас! — қичқириб юборди Хонзода. — Молдан фарқинг қолмабди, садқаи одам кет. Ҳали шу аҳволингда кўчага чиқдингми, ер ютгур? Сенинг шарманда қилишинг қолувди энди?!

Хонзоданинг асаби таранглашди ва жаҳл билан ўғлининг юзига шапалоқ тортиб юборди.

— Мараз! — деди Жаҳонгир ва қўлида озгинаси ичилган ароқ шишасини юқорига кўтарди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Мафия сардори (1-қисм)

Мафия сардори (2-қисм)

Мафия сардори (3-қисм)

Мафия сардори (4-қисм)

Мафия сардори (5-қисм)

Мафия сардори (6-қисм)

Мафия сардори (7-қисм)

Мафия сардори (8-қисм)

Мафия сардори (9-қисм)

Мафия сардори (10-қисм)

Мафия сардори (11-қисм)

Мафия сардори (12-қисм)

Мафия сардори (13-қисм)

Мафия сардори (14-қисм)

Мафия сардори (15-қисм)

Мафия сардори (16-қисм)

Мафия сардори (17-қисм)

Мафия сардори (18-қисм)

Мафия сардори (19-қисм)

Мафия сардори (20-қисм)

Мафия сардори (21-қисм)

Мафия сардори (22-қисм)

Мафия сардори (23-қисм)

Мафия сардори (24-қисм)

Мафия сардори (25-қисм)

Мафия сардори (26-қисм)

Мафия сардори (27-қисм)

Мафия сардори (28-қисм)

Мафия сардори (29-қисм)

Мафия сардори (30-қисм)

Мафия сардори (31-қисм)

Мафия сардори (32-қисм)

Мафия сардори (33-қисм)

Мафия сардори (34-қисм)

Мафия сардори (35-қисм)

Мафия сардори (36-қисм)

Мафия сардори (37-қисм)

Мафия сардори (38-қисм)

Мафия сардори (39-қисм)

Мафия сардори (40-қисм)

Мафия сардори (41-қисм)

Мафия сардори (42-қисм)

Мафия сардори (43-қисм)

Мафия сардори (44-қисм)

Мафия сардори (45-қисм)

Мафия сардори (46-қисм)

Мафия сардори (47-қисм)

Мафия сардори (48-қисм)

Мафия сардори (49-қисм)

Мафия сардори (50-қисм)

Мафия сардори (51-қисм)

Мафия сардори (52-қисм)

Мафия сардори (53-қисм)

Мафия сардори (54-қисм)

Мафия сардори (55-қисм)

Мафия сардори (56-қисм)

Мафия сардори (57-қисм)

Мафия сардори (58-қисм)

Мафия сардори (59-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here