Наҳотки?! 777 ААА га 300 млн таклиф қилинди

2

Кеча, 1 ноябрь куни Ўзбекистон товар хомашё биржасидаги онлайн савдоларда яна бир сенсацион янгилик кузатилди. Бунда давлат автомобиль рақами учун супер нарх таклиф этилди. Бу нарх эса 301 миллион 654 минг 338 сўм экани аниқ бўлди. Бу ҳақда Қалампир нашри ёзмоқда.

Самарқанд вилоятига тегишли бўлган 30 777 ААА рақами учун белгиланган бошланғич нарх 15 миллионга яқин бўлсада, аукцион сўнггида бу миқдор қарийб 302 миллионни ташкил этгани қайд этилди.

Автомобиль рақами учун энди фақатгина тўловни тўлиқ тўлаш ва уни олиб кетиш қолди.

Аввалроқ, энг қиммат давлат рақами қарийб 100 миллионга сотилгани ва ушбу рақам юридик шахслар тоифасига кириши ҳақида хабар берган эдик.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here