Қаришнинг олдини олиб бўлмаслиги илмий асосланди

0

АҚШ олимлари инсон организмининг қариш жараёнини эски тўқималардан тозалаш эвазига тўхтатиб бўлмаслигини эълон қилишди. Бу ҳақда “PNAS” номли илмий журналида мақола чоп этилди.

Аризона университети тадқиқотчилари фақат умумий нормаларга бўйсунмайдиган ҳужайралар пайдо бўлсагина қаришни тўхтатиш мумкинлигини кўрсатувчи компьютер моделини яратдилар, дея хабар берди “Sciencedaily.com” интернет нашри.

Аммо, олимлар бундай ҳужайра пайдо бўлса ҳам, исталган натижа кўпга етиб бормаслигини таъкидламоқдалар. Бир қанча вақтдан кейин ҳужайралар ўзаро рақобатга киришиб кетади ва натижада организм ҳалок бўлади. Бу ҳақда Qalampir.uz маълум қилди.

Бу тадқиқот нима учун шу кунгача бирорта “абадий организм” йўқ эканлигини исботлади.

Шунингдек, организмни бир вақтнинг ўзида саратон ҳужайралари ва эски ҳужайраларидан тозалаш — инсон умрини бир мунча узайтириш имконини бериши аниқланди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here