Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 3 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишхонангизда ҳамкасблар билан сен-менга бормаслигингиз тавсия этилади. Эмоцияни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Эҳтиёткорликка алоҳида эътибор қаратинг. Йирик харидлардан воз кечинг. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга яқин ҳам ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Кун бўйи инфекция юқтириб олишдан сақланинг. Грипп билан оғриганларни иложи борича четлаб ўтинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 ноябр куннинг биринчи ярмида агрессив характерга эга одамлар билан ош-қатиқ бўлишингизга тўғри келади. Ундайлар билан баҳслашиб бўлмайди. Фақат гапини маъқуллаш керак. Қариндош-уруғлар билан ҳам мулойим оҳангда муносабат юритинг. Акс ҳолда орангизда катта жанжаллар юзага келиши ҳеч гап эмас. Оиласизлар учун янги танишувларни бошдан кечириш учун қулай имкониятлар туғилади. Агар шу танишув ҳақиқатга айланса, суҳбатдошингизга фақат яхши жиҳатларингизни намойиш этинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эмоциянгизни доимий тарзда назорат қилинг. Жанжаллар келиб чиқишидан сақланинг. Агар озишга аҳд қилган бўлсангиз, овқатланиш меъёрига амал қилинг, озиқ-овқат маҳсулотларининг калорияси кам турини танланг. Тадбиркор бўлсангиз, эсда тутинг, ҳамкорларингиз орасида шундайлар борки, юзингизга бошқа гап гапириб, нари кетгач, бунинг аксини гапиришади. Қандай бўлмасин, сизни синдириш пайида бўлади. Саломатлигингизни асранг, бугун ҳавонинг ўзгарувчанлиги, тушдан кейин илкис совиб кетиши кузатилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 ноябр куни омад сиз томонда бўлади. Ғоялар, режалар ҳақиқатга айланади. Бу сизнинг ишхонадаги мавқеингизни мустаҳкамлабгина қолмай, мўмайгина даромад ҳам ҳадя этади. Вақт ҳам фақат сизнинг фойдангизга ишлайди. Шунинг учун жараённи тезлаштиришга уриниб овора бўлманг. Муҳаббатда қалбингизга икки севгини сиғдиришга ҳаракат қилманг, ёрилиб кетишингиз мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунингиз ёрқин ва ёқимли лаҳзалар, воқеа-ҳодисаларга бой бўлади. Эрталабданоқ сизга қўнғироқ қилишиб, оммавий тадбирга таклиф этишади. Худди ўша тадбир ёрдамида ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни намойиш этиш имконига эга бўласиз. Кечқурун ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олишни унутманг. Йўл-йўлакай рўзғорингизда пайдо бўладиган муаммоларни ҳам ҳал этиб кетишингиз мумкин. Ҳавонинг илкис ўзгариши саломатлигингизга путур етказиши мумкин, эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 ноябрда таниш-билишлар, дўстлар ва яқинлар қуршовида бўласиз. Улар ишларингиз қанчалар мураккаб ва оғир бўлмасин, бажонидил ёрдам беришади. Тушдан кейин ўзингизга ёқадиган буюмларни харид қилишингиз кутилади. Молиявий муаммолар ҳам айни тушдан кейин ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг, бугун сафар сизга омадсизлик келтиради. Ҳуқуқий, хусусий мулк олди-сотдиси масаласида мутахассис маслаҳатига қулоқ тутинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бировлардан кўмак кутиш, иккиланиш, арзимаган ишни ҳам оғир, мураккабга йўйишдан тийилинг. Мустақил бўлинг ва муаммоларингизни ўзингиз ҳал этишга одатланинг. Фақат пул масаласида юқори лавозимли, бадавлат танишларга мурожаат этсангиз бўлади. Кечки пайт ишни сифатли ва муддатидан олдин якунлаганингиз учун ҳам қўшимча мукофот пули олишингиз мумкин. Организмингизни жисмоний зўриқишдан асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 ноябр куни гўё сирли сандиқли одамга айланасиз. Ишда ҳам, уйда ҳам сандиғингизни очиш ва сирларидан воқиф бўлиш истагидагилар кўпайгандан кўпаяди. Шахсий ҳаётда кимнингдир туйғулари билан ўйнашиб қўйишдан сақланинг. Бу сизга жуда қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бирини кўчада учратиб қолишингиз кутилади. Бу учрашув режаларингизни 360 даражага ўзгартириб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун кунингиз романтик лаҳзалардан иборат бўлади. Ташқарида совуқ ҳаво изғишига қарамай, сизнинг қалбингиз қайнайди. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилар таъқибидан қочинг. Улар ҳар қанақасига сизни синдиришлари ҳеч гап эмас. Пул ота-болани ҳам бир-биридан ажратади деганлари тўғри бўлса керак-да. Иммунитетингиз аъло даражада. Шундай экан хасталиклар сизни ҳов анча наридан айланиб ўтишади. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 ноябр куни иш жойингизда юмушларни анъанавий тартибда амалга оширишдан қочинг. Ўзингизга хос янги усул ўйлаб топингки, ҳамкасблар ҳам ҳайратдан оғзини ланг оча қолсин. Оилада эса етакчилик истагидан воз кечган ҳолда иш кўринг. Кечқурун қайсидир дўстингиз сизга ўта жиддий, ўйланишга мажбур этувчи янгиликни етказиши мумкин. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Бугун ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабардор бўлиб дуосини олсангиз, нур устига аъло нур бўларди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Зиммангизга нимаики мажбурият юкланган бўлса, мустақил тарзда амалга оширинг. Башарти фаоллик қўлингиздан келмаса, ўзингизни беҳолдек ҳис эта бошласангиз, дам олинг. Йўқса, жисмоний зўриқишлар жиддий хасталикка дучор этиши ҳеч гап эмас. Кечқурун оилангизда асабийлик ҳукм суриши кутилмоқда. Жанжалдан не наф? Ими-жимида ёлғиз қолинг-у, ширин хаёллар денгизига шўнғинг. Ишонинг, бу денгиз сизни ҳар қандай бало, офатлардан сақлайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 ноябрда фақат тафаккурга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Қалбингизга қулоқ тутинг, шунда ниятларингиз амалга ошади. Раҳбарлар билан мулоқотда шинавандага, одамохунга айланинг, албатта ютуқ сиз томонда бўлади. Мавқеингиз ошади, пулингиз кўпаяди. Буларга эришиш учун ғурурни йиғиштириб қўйишингизга ҳам тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда бахтли онларгина ҳукм суради. Оиласизлар бугунги романтик учрашувдан воз кечганлари маъқул.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here