17 ёшли футболчи кеча юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши сабаб бу дунёдан эрта кетди…

0

Бельгиянинг “Антверпен” футбол клуби сафида фаолият олиб борадиган 17 ёшли футболчи Жоэль Лобанзо 2 ноябрь куни юрагидаги касалликлар асорати туфайли вафот этди. Бу ҳақда “Антверпен” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 17 ёшли футболчи клубнинг 1 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги машғулотлари вақтида ўзини ёмон ҳис этган.

Жоэль Лобанзо жамоа шифокорларининг текширувидан сўнг зудлик билан шифохонага етказилган деб хабар берди Qalampir.uz.

Шифохонада деярли бир кун ўлим билан курашган 17 ёшли йигитча,кеча юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши сабаб фоний дунё билан хайрлашди.

Оғир жудоликдан сўнг “Атверпен” клуби футболчининг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here