«Бош ролларда турк актёрлари ва Улуғбек Қодиров». «Снайпер» фильмининг суратга олиш ишлари бошланмоқда

0

Олти ой давомида тайёргарлик кўрилаётган «Снайпер» фильмининг суратга олиш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда фильм продюсери Руслан Мирзаев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди деб ёзади Daryo.uz.

Фильм продюсери Руслан Мирзаевнинг айтишича, «Снайпер» фильми учун сарфланаётган маблағ, бугунги кунда суратга олинаётган фильмларга сарфланаётган маблағдан 10-15 баробар ортиқроқдир.

Мазкур фильм учун ҳаваскор актёр-актрисалар ўртасида эмас, балки, ҳақиқий профессионал актёрлар ўртасида кастинг бўлиб ўтди. Фильмда Улуғбек Қодиров, Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Шуҳрат Умаров ва турк актёрлари бош ролларни ижро қилишади.

Фильмнинг асосий суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия Федерацияси ҳамда Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фильмнинг суратга олиш ишлари 2 ноябрдан бошланади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here