Ҳордиқ ошхонаси: Пишлоқли гратен

0

Керакли масаллиқлар: 1 бош гулкарам, 300 г қаймоқ, 200-250 г пишлоқ, 1 боғ шивит, таъбга кўра туз, қалампир ва зираворлар.

Тайёрланиши:

1. Гулкарамни кичикроқ бўлакларга ажратиб, тузли сувда 5 дақиқа қайнатинг ва сувдан олиб, совитинг.

2. Пишлоқни йирик тишли қирғичдан чиқаринг.

3. Қаймоқни бироз кўпиртиринг ва пишлоқ, тўғралган шивит, зираворлар ҳамда туз қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.

4. Қолипга озроқ сариёғ суртиб, унга қайнатилган гулкарамни жойланг.

5. Устидан қаймоқли қайлани қуйиб, қошиқ билан сиртини текисланг ва 180 даража қиздирилган газ печида 30 дақиқа пиширинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here