Криштиану Роналду журналистнинг саволидан нима учун асабийлашди?!

0

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда ўзига “унчалик ўхшамаяпти”. Яъни португалиялик ҳужумчи аввалгидек сермаҳсуллик кўрсата олмасдан, турли хил танқидларга учрамоқда…

Тажрибали футболчи “Реал” таркибида Европа чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши учрашув (1:3) дан сўнг уни саволга тортган журналистга жавоб ўрнида ноодатий жавоб, яъни маслаҳат билан жавоб қайтарди.

Журналист:
– Роналду, нимага аввалгидек кўплаб голлар ура олмаяпсиз? Бунинг сабаби нимада?

Роналду:
– …Ҳозир шахсий кўрсаткичим ҳақида гапирадиган вақт эмас. Агар менинг гол ура олмаётганим ёки кўрсаткичларим билан қизиқаётган бўлсангиз, марҳамат қилиб “Google”га киринг ва “Криштиану Роналдунинг голлари” деб қидириб кўринг!

Сизга маслаҳатим шуки, шубҳасиз бу саволга жавобни ўша ердан топасиз! Гол ура олмаётганим эса ҳозирча мени қизиқтирмаяпти… Ҳаттоки бундан безовта бўлаётганим ҳам йўқ.

Савол берган журналист ўзининг ноўрин саволини сездими ёки бундай жавоб кутмаганмиди, карахт ҳолатда жимиб қолди…

“..Биз “Тоттенхэм”га қарши яхши ўйнадик! Фақат бироз омад етишмади… Ўйин натижаси эса фақат голлар, голлар ва яна голлар билан ҳисобга олинади”, дея қўшимча қилди Криштиану.

Маълумот учун, 32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум “Реал” футболчиси сифатида барча мусобақаларда 12 марта майдонга тушиб, 8 та гол урган. Испания чемпионати баҳсларида эса фақат бир гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду мавсум бошида “Барселона”га қарши ўтган Испания супер кубоки доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда ҳакамни туртгани учун 4 та ва иккинчи бора огоҳлантирилгани учун 1 та ўйинга четлатилган.

manba: qalampir

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here