Пардозсиз ҳам чиройли кўриниш мумкин

0

ПАРДОССИЗ ЧИРОЙЛИ КЎРИНИШ СИРЛАРИ

Ҳар куни пардоз қилишимиз натижасида теримиз яхши нафас ололмайди. Натижада унда турфа ҳил муаммолар — ҳусунбузар, ажинлар юзага кела бошлайди. Шундан кейин камдан-кам қизлар кўчага бамайлиҳотир пардоссиз чиқолмай қолади. Қуйидаги еттита усул эса пардоссиз ҳам яхши кўринишга ёрдам беради.

Чиройли ва тоза юз териси
Кўп ҳолларда пардоздан яхши кўриниш учун эмас, балки юздаги нуқсонларни яшириш мақсадида ҳам фойдаланмиз. Пардоз билан ҳам пардоссиз ҳам чиройли кўринишни истасангиз энг аввало юз терисининг саломатлиги ҳақида қайғуришингиз даркор. Бунда асосий ўринни овқатланиш тизими ўйнайди. Шу боис овқатланиш рационидан зарарли маҳсулотларни ҳамда спиртли ичимликларни олиб ташлаш ва номақбул одатларни (юзни буриштириш, қашиш, қўл билан ҳадеб юзни ушлаш) йўқотиш талаб этилади. Кунига 1. 5-2 литр сув ичишни унутмаслик ҳам керак. Бундан ташқари, юз терисини озиқлантирувчи ва намлантирувчи ниқоблар билан сийлаб туриш ҳам жуда муҳим.

Юзни тўғри ювиш
Юз терисини тез-тез ювиш терини қуритиб юборади, дейишади. Бир жиҳатдан бу тўғри. Тўғри ювина олиш жуда муҳим. Сув ўта совуқ ҳам иссиқ ҳам бўлмаслиги зарур. Илиқдан сал совуқроқ сув юз терисига зарар етказмайди.

Қошлар — кўзлар учун гардиш
Чиройли қошлар — рамка ичидаги сурат учун чиройли гардишдай гап. Қошлар пардоссиз ҳам чиройли кўринишга ёрдам бера олади. Ҳозирда қорамтир ва қалин қошлар урфда. Қошларни ингичка териб олишга ошиқманг. Бундан ташқари, қош қанча ингичка бўлса одамга шунчалик ёш қўшади.

Яхши уйқу
Яхши уйқу — нафақат саломатлик ва тетиклик, балки гўзаллик ҳам гаровидир. Агар уйқуга тўймаган бўлсангиз пардоссиз кўчага чиқиш мушкул. Агар етарли миқдорда (ортиғи билан эмас) уйқуцга тўйган бўлсангиз эрталаблари юзингиз нур таратиб туради. Ана ўшанда бамалиҳотир кўчага пардоссиз чиқишингиз мумкин бўлади.

Лаблар парвариши
Лаблар — юзимизнинг энг муҳим қисмларидан бири эканлиги сир эмас. Аммо кўплар уни парваришлашни унутади. Шу боис лаблар учун махсус косметик воситалар ва, албатта, уй шароитида қилинган ниқоблар муҳим.

Кўзлар ва киприклар
Киприклар ҳам парваришга муҳтож. Канакунжут мойи эса уларнинг қалинроқ ва зунроқ бўлишига ёрдам беради. шу боис ҳар куни киприкларга шу мойдан суришга одатлансангиз, тез орада уларнинг узунлашганини кўришингиз мумкин бўлади.

Юқоридаги оддий усуллар ёрдамида сиз ҳар доим ҳам пардозга муҳтож бўлавермайсиз. Ва бамайлиҳотир у сиз ҳам кўчага чиқишга имокнимиз бўлади.

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here