Токиода аёллар полицияси Мелания ва Иванка Трампни мухлислардан ҳимоя қилади

0

Дональд Трамп Осиё бўйлаб турнеси доирасида биринчи бўлиб Японияга боради, деб ёзади «TJournal». 5—7 ноябрь кунлари Токиога ташрифи чоғида АҚШ Президентига рафиқаси Мелания ва қизи Иванка ҳамроҳлик қилади.

Уларнинг ташрифи муносабати билан Япония полициясида фақат аёллардан ташкил топган тарихдаги биринчи отрядни тузишди. У Мелания ва Иванкани қўриқлашни таъминлайди, масалан, совға ёки гул беришни истаб қолиши мумкин бўлган мухлисларнинг ортиқча эътиборидан ҳимоя қилади деб ёзади Daryo.uz.

1 ноябрь куни Токиода очиқ ўқув машғулоти ўтказилди, унда аёллар полицияси қандай ҳаракат қилишини кўриш режалаштирилди.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here