Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 4 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун уй, иш ва қариндош-уруғларингиз билан боғлиқ муаммолар хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлиши кутилади. Кун мобайнида эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз, маданий тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Буларнинг барчаси сизга бир олам қувонч ва куч-қудрат ато этади. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилинг, овқатланиш режимини бузманг, ёлғонни кўп гапирадиганлардан нарироқ юринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 ноябр куни кунингиз анча оғир кечиш эҳтимоли бор. Бажарадиган ишингиз асосан жисмоний меҳнат бўлиши тайин. Шундай экан, иложи борича организмни камроқ зўриқтиришга ҳаракат қилинг. Иш бажаришингизда қайсидир яқинингиз сизга кўмаклашиб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада бугунги кун сизга омад келтиради. Кечки пайт кимдир сиздан олган қарзини қайтариши мумкин. Кечқурун ошқозонингизда муаммо пайдо бўлишидан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 ноябрда тадбиркорлар пулни пулга уриштириш операцияларини амалга ошириш пайида бўлишади. Бу иш асосан ҳамкорлар билан бирга амалга оширилишини ҳисобга оладиган бўлсак, анча-мунча айёрлик ва пухталик талаб этилади. Башарти муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳуқуқшунос ё адвокатсиз бу ишни амалга оширманг. Оила қуришга улгурмаган йигитлардан кимдир бугун ўзи танлаган инсонига муҳаббат изҳорини йўллайди ва розилигини олади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Янги ишга жойлашиш истагида елиб югураётганлар учун юлдузлар пухта тайёргарлик кўришни маслаҳат беришади. Янги иш жойингизда албатта сизни суҳбатга чорлашади. Ана шу суҳбатга мукаммал тайёрланишингиз шарт. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади. Ёқимли ва зарур харидларни амалга оширишингиз кутилади. Бугун катта ишга пул тиксангиз, муваффақият нақд деяверинг. Кечқурун кўрадиган тушингиз албатта ўнгидан келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 ноябр куни бажариладиган ишларингизнинг барчаси пухта режага асосланган бўлиши лозим. Агар ҳамкасблар сизни чалғитишмаса, ишларни кечга бормай уддалайсиз. Шахсий ҳаётда танқид ва худбинликка эрк берманг. Жуфтингиз билан орангиздаги илиқ муносабат бузилиши мумкин. Кечки сайр мия дам олиши, эртанги режаларни хомчўт қилиш учун муҳим ҳисобланади. Овқатланишда меъёрни билинг, музлаткичдан сув олиб ичманг, оқибати яхши бўлмаслиги мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунги кунингиз жуда унумли кечади. Сиз нафақат ишларни дўндирасиз, балки тушга қадар моддий аҳволингизни яхшилаб олиб ажойиб харидлар қилишга ҳам улгурасиз. Лекин молиявий масалада тафаккур кучли бўлиши талаб этилади. Бугун зинҳор дўстларни ранжитманг. Кейин ярашишингиз мушкул бўлади. Кечқурун сизни излаб олисдан меҳмон ташриф буюриши мумкин. Эркаклар учун бу меҳмон қуролдош бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатлигингизни кун давомида назоратда ушланг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 ноябр куни муҳаббат бобида кутилмаган вазиятлар юзага келиши мумкин. Вазиятнинг яхши ё ёмон бўлиши ўзингизга боғлиқ. Башарти шахсий ҳаётингизга кимнингдир киришига кенг йўл очиб берсангиз, ўзингиздан ўпкаланг. Бугун нафақат мулоқотда, балки серқатнов йўлларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан бермаслигингиз зарур бўлади. Хизмат сафарига шахсий автомобилингизда жўнасангиз, сергаклик талаб этилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун яқин дўстлар билан иложи борича жанжаллашиб қолмасликни маслаҳат беришади. Бу жанжал сизга қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Ўзингиз ҳурмат қилмайдиган одамлар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Эрталабданоқ миянгизга келган янги ғояларни ҳақиқатга айлантириш сиз учун жуда енгил кечади. Бу ишни кечга бормай якунлайсиз ва мукофотига эгалик қиласиз. Кечқурун қариндошлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 ноябр куни организмни бўшашишга қўйманг. Шу билан бир қаторда оммавий тадбирлар, сайрда иштирок этманг. Шахсий ҳаётда эса яқин ўтмишга қайтмаслигингиз тавсия этилади. Бу ҳаракат сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этиши мумкин холос. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш саломатлик учун жуда фойдали. Кечқурун фақат сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугунги кунингиз анча оғир кечади ва бир умр ёдингизда муҳрланиб қолиши турган гап. Кун бўйи яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни тузатиш билан овора бўласиз. Шу баҳонада жуфтингиз билан муносабатларга ҳам ойдинлик киритиб олишга улгурасиз. Кечқурун бош оғриғидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Дарвоқе, кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилмоқда. Бу пулларни рўзғор учун сарфласангиз, мақсадга мувофиқ бўларди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 ноябр куни бўш вақтингиз йўқлигидан ҳатто овқатланиш ёки севимли инсонингизга қўнғироқ қилишга имкон топа олмай ҳалак бўласиз. Чунки иш жойингизда юмушлар қаторлашган бўлиб чиқади. Кун давомида шундай бандликда бўласиз. Аммо кеч тушмай ниҳоят ишларингиз муваффақиятли якун топади. Молиявий аҳвол эса негадир бошқа кунлардагидек яхши эмас. Барибир қарз кўтарманг, бори билан чекланинг. Бугун кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Насиб бўлса, бошқа кунлари албатта моддий тўкинликка эришасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида таваллуд топганлар учун 4 ноябр омадли кечади. Ўз ишларингиздан ортиб бошқаларнинг муаммоларини ҳам ижобий ҳал этишга улгурасиз. Тўғри, зўриқиш кам бўлмайди, лекин моддий аҳволингиз сизни овута оладиган даражада эканини унутманг. Кечқурун асосий вақтингизни фарзандлар билан мулоқот учун сарфланг. Бу ҳам маънавий дам олиш гарови ҳисобланади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here